26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Fойиб ота ким бўлган?

Сайрам даҳасига қарашли Чимкент қопқа маҳал­ласи­нинг Ал Форобий кўчасидаги “Гул Астана” болалар боғ­­­­­­­­­­­­­­­­­­часи яқинида “Ғойиб ота” сағанаси бор. Унинг ким бўл­­­­­­­­­­­ганини аниқлаш мақсадида чироқчи Мирзаҳмад Абду­­раҳмонов билан учрашиб, билганларини сўзлаб беришини сўрадим. 

Афсуски, бу киши ҳам Ғойиб отанинг тарихини ба­­­­­тафсил билмас экан. Аммо бир неча йил аввал тушида бир нуронийни кўргани, унинг мазкур сағанага қараб туришни тайинлаганини сўзлаб берди. Бу нуронийни  Ғо­­­йиб ота деб тахминлаб, шундан буён ушбу жойга кўз-қулоқ бўлиб, чироқчилик қилаётган, 1997 йили сайрамлик Берганбой Худойберганов билан уни таъмирлатган экан.

Сағананинг атрофига 1990-2000 йиллар мобайнида ўзининг ҳисобидан масжид ҳам қуради. 

Тарихчи олим М. Мир­­­­­­хол­доровнинг “Юртимиз топо­­ни­­­­­­ми­­­­­­­­каси” китобида шундай маълу­­­­­­­­­­­­­­мот берилган: “Ғойиб ота. Сайрамнинг Чимкент қопқа да­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳасида ана шундай маҳалла бор. Бунинг маъносини кексалар шундай таърифлашади: ма­сжидга намоз ўқиш учун бора­ётган икки киши Ғойиб отага тикланган ҳозирги мақбара яқи­­­­­­­­­нида оппоқ кийинган кўп одам­­­­­­­­­ларнинг намоз ўқиётганини кўради. 

Ҳалиги кишилар масжидга келиб, воқеани хабар қилишгач, домла бошлиқ ҳамма ўша оқ кийимликларни олдига шо­­­­­­­­ши­­­­­­­­лади. Афсуски, улар ғойиб бўл­­­­­­­ган эканлар... Кўпчилик бу қирқ­­­­чилтонлар бўлса керак, деб гумон қилишади. Ҳануз шу жой Ғойиб ота номи билан машҳур”.

“Ғойиб ота” ҳақида яна манба Тошкент шаҳрида 2016 йили чоп этилган А. Муҳаммадкаримов, А. Обидов, З. Искандаровларнинг “Тошкентнинг табаррук зиё­рат­гоҳлари” китобида шундай маълумотлар берилган:

“Академик М. Мирхолдоров  Сайрам тарихини тиклаш, уни тадқиқ этиш, ушбу заминда ҳаёт кечирган фузало, уламо ва бузругларнинг фаолиятига оид манбаларни топиш ва ўрганиш борасида бемисл хизматлар қил­ди. Жумладан, унинг “Сай­­рамлик аллома, фузало ва буз­руглар” рисоласида ҳам Ғойиб ота ва Мирқурбон шайхларнинг шажараси берилган экан. Ки­тобда ёзилишича, Абдуллоҳ шайх­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг 8-авлоди Ғойиб Хожа (Ғо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­йиб ота) бўлса, 13-авлоди Мир­­­­­­­­­­­­­­­­­­қурбон шайх (Азлархон эшон) экан...

Ғойиб ота номини бошқа ҳудудларда ҳам учратиш мумкин. Жумладан, Тошкент вилоятининг Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасида шу номда қабристон, Қазиғурт тоғида “Ғайып Ерен – Қырық Шілтер” авлиёси бор.

Ғойиб ота қабристони ХVI асрда ташкил топган. Қаб­­­­­­­ристоннинг Ғойиб ота деб ата­­­лишига сабаб, Ғойиб ота ўз муридлари билан қабристон жойлашган ерда яшаган ва одамларга диний илмлардан сабоқ берган. Орадан кўп вақт ўт­­­гандан сўнг, бир ке­чада ҳуж­рада суҳбатлашиб ўтириб, бирдан ғойиб бўлганлар. У ки­ши яшаган жойларига сағана қурилиб, шу ерни Ғойиб ота деб атай бошлашган. 

 

 

Зокир АҲМАД, 2018-03-30, 18:56
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.