26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қўшиғимиз қолар мангуга...

Носир Фозилов... Мир­пўлат Мирзо... Қисқа фурсат орасида икки ҳамюрт ижод­коримиздан айрилиб, бироз эсанкираб қолдик. Аллоҳнинг иродаси – 

ҳеч ким мангу яшамайди... 

Мирпўлат ака билан та­лабалик давримда та­ниш­ганман. Унинг “Тонг жилваси”, “Ишқ фасли” китоб­лари эн­дигина нашр­дан чиқиб, кенг жа­моатчилик эътиборини қо­зона бошлаган пайт­­­лар. Шеър­ларнинг оҳан­рабоси қал­­­бим­­­даги соғинч ҳиссига та­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­салли бўлди, чунки, шо­­­­­­­­ир киндик қони том­­­­­ган, туғилиб, вояга етган гўшаси – Сайрам қишлоғининг, унинг сод­­­­да ва хокисор одамларининг қиёфасини ма­ҳо­­­­­­­­­­­­­­­­ратли рас­сом каби ёрқин бўёқларда таъриф­лаган эди:

Соғинч ҳисси, эзма кўнглимни, 

Васли бўлар айрилиқнинг ҳам.

Қабул этгин сайёҳ ўғлингни,

Яна келдим бағрингга, Сайрам!

Дарҳақиқат, “Сайрам”, “Бўз­­­­­­­­­­­­­­­лоқ ота”, “Ака насиҳати”, “Тур­кистоним”, “Сайрам баҳори”, “Она” каби шеър­ларида юрт соғинчи, бурчга садоқат ва масъулият туйғулари шоирнинг қалб нидоси, орзу умидининг ифодаси янглиғ уфуриб ту­рарди. Орадан йиллар ўтди, Мирпўлат аканинг янги-янги китоблари чиқди, таниқли шоир бўлди. Ҳар сафар янгидан чоп этилган китобини дастхат ёзиб тақдим этар, ундаги дил сўз­лари менга бир олам завқ-шавқ бағишларди.

Мирпўлат ака серқирра ижод­­­­­кор эди. У мустақиллик йил­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларида баракали ижод қи­­либ, драматург, таржимон ва пуб­­­­­лицист сифатида та­нил­­­ди. Ҳазил-мутойибаси ўзи­га ярашар, шеър ўқиса, тинг­­­­­лагинг келаверарди. Ўзбе­кис­тон халқ ёзувчиси Тоҳир Ма­­­лик: “унинг юмори беғараз – ҳам­манинг кўнглига нур та­ра­­­­­­­­­­тадиган, ундаги ғуборни ювиб ташлайдиган юмор­­­­­­­­­­­­­­­дир”, деб ёзган эди. Мир­пўлат ака­нинг ҳозиржавоблик за­ко­вати, са­мимий ҳазиллари, фав­қу­лодда луқмалари ҳақида ёзувчи Шодмонбек Отабек “Мир­­­­­­­­­­­­пўлат Мирзо бир куни...” ки­­­­­­тобида ба­таф­сил ёзган.

Вилоят ўзбек драма театрига раҳбарликка тайинланганимдан сўнг алоқамиз янада яқин­лашди. Жумладан, “Назм юл­дузлари” мушоирасининг ҳа­камлар ҳайъатининг раиси сифатида, Халқаро кулги ва аския фестивалини ташкил этишда елиб-югуриб хиз­мат қил­ди. 2004 йили театрда унинг “Қачон тонг отади?” аса­­ри саҳналаштирилди. Ре­­жис­­­сёрликка Тошкентдан Ав­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лиёқули Хў­жақулиев так­лиф этилди. Премьера куни ижодкор дўстлари: ёзувчи Шодмон Отабек ва шоир Аб­дунаби Бойқўзиев билан бирга келишди. Спектакль то­мошабинлар эътиборини қо­­­­­­зонди. Му­тахассислар ҳам унинг драматургияга бежиз қўл урмаганини эътироф этиш­ди.

Мирпўлат ака билан ҳар сафарги узоқ суҳбатларимиз шеъри­ят, маданият, театр, маъна­­­­­­­­­­­вият мавзуларини қам­рарди. Ана шундай уч­ра­шув­лардан бирида Ўл­жас Су­лей­меновнинг тар­жима­­ларини чоп этишга ҳомий ке­раклигини айтиб қолдилар. Бу масалани Сайрам қишлоғи ҳокими Ҳ. Аҳ­­­­­мадхонов, Сайрам қишлоғи ўзбек этномаданият маркази раиси А. Хонхўжаевлар би­­­­­­­­­­лан маслаҳатлашгач, бир­галашиб қўллаб-қувват­­­­­­лайдиган бўл­дик. Китоб нашр­дан чиқди ва вилоятдаги таълим муас­са­­­саларига бепул тарқа­­тилди. 

Мирпўлат ака тадқиқотчи олим, А. Марғулан номидаги қозоқ археология институти директори Б. Байтанаевнинг “Сайрам – тарих тўлқинида” китобини ўзбек тилига ўги­риб, уни чоп этишга ўзгача меҳр ва иштиёқ билан ки­риш­ди. Сайрам тўғрисида ажо­йиб китоб бўлади, деб қувонди. Унга ўзининг “Сайрам” шеърини киритди. Ўзбекистонда фао­лият кўрсатган ва кўр­са­та­­ёт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ган таниқли шахслар, қа­дим юртнинг муқаддас қа­дам­жо­лари, янгидан қурил­ган ин­шоотлари, фах­рий ки­ши­­­­лари, театр жамоаси, “Сай­­­­­­­рам”, “Исфижоб” каби ижо­дий уюшмалар аъзола­ри­­нинг фотосуратларини жой­­­­­­­­­­­­­­лаштирди. Кўкламда Б. Бай­танаев ишти­рокида ки­тоб тақ­димотини ўтка­зиш режа­­ланган эди... 

Телефон орқали сўнгги му­ло­қотимиз чоғида у ўзи­нинг янгидан ташкил этила­ётган “Ис­­лом тафаккури” жур­­­­­­­­­­налига раҳ­барликка тайин­ланаётганини қувонч билан хабар қилди. Аф­­­сус, унинг ре­­жалари, ният­лари рўёбга ошмай қолди. 

Жанубийқозоғистонлик ижод­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­корлар билан ўтган учра­­­­­­­­­шув­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лардан бирида таниқли ада­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­биётшунос олим Қозоқбой Йўл­­­­­­­дошев Юсуф Сарёмийдан ке­­­­­­­­­­­­­­­­­­йин бу заминдан чиқиб, та­нил­ган шоир Мирпўлат Мир­­­­­­­­­­­­­зо­­­­­­­дир, бошқа ҳеч кимни бил­­­­­­­­май­миз, деганди. Бу – айни ҳақиқат! Ўзбек шеъриятида, хусусан, адабиётида ўз ўрни, овозига эга Мирпўлат Мирзодек забардаст шоирнинг бой ижо­дий мероси халқимизга хизмат қилаверади.

 Унинг “Ман­гулик туйғуси” шеърида шундай сатрлар би­тилган:

Шамолларнинг атридан,

Дилни сармаст этамиз...

Эсаверар, шамоллар мангу,

Бизлар кетамиз.

Қирғоқ тўлиб югуради сув,

Кафтни тутамиз...

Оқаверар, сувлар ҳам мангу,

Бизлар кетамиз.

Ва бу оний умр шаънига,

Қўшиқ битамиз..

Қўшиғимиз қолар мангуга,

Бизлар кетамиз.

Зокиржон МЎМИНЖОНОВ, 2018-03-30, 18:58 884
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.