26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўчма электр ускуна

ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИДА ЯНГИ ЭЛЕКТР УСКУНАСИ ЎРНАТИЛАДИ.

Минтақанинг энг чекка аҳоли манзилларида жойлашган чорва хўжаликларини электр энергияси ҳамда ичимли сув билан таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж. Бўкенбаев германиялик профессорлар билан учрашди.  Музокараларда Бонн университетининг профессори Штефан Курцман, Қуёш энергетикаси институтининг директори Ульф Герман, мазкур институтнинг қайта тикланадиган энергия манбалари департаментининг раҳбари Криштиану Боуран ҳамда М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг катта ўқитувчиси, профессорлари иштирок этишди.

Томонлар Германиянинг Юлих шаҳридаги Қуёш энергетикаси институтининг махсус лойиҳасини Жанубий Қозоғистон вилоятида амалга ошириш масаласини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, профессор Ш. Курцман 

М. Ауезов номли ЖҚДУ ҳамда Германиянинг Қуёш энергетикаси институти орасида тиғиз ҳамкорлик ўрнатилиб, янги технологияларни ривожлантириш йўналишида қатор илмий-текшириш ишлари юритилаётганини маълум қилди.

Ушбу махсус кўчма ускуна асосан қуёш энергияси билан ишлайди. Лойиҳа тўлиқ таҳлил қилиниб, ускуналар вилоятимизда ўрнатиладиган бўлса, қўшимча иш ўринлари очилади.

 Икки мамлакат университетлари учун умумий таҳлил лойиҳаси бўлмиш инновациявий янги технологияларни ривожлантириш ГФР Таълим вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Учрашув сўнггида Жақип Қуттибекули мазкур лойиҳанинг вилоятимиз учун жуда долзарб эканлигини таъкидлаб, вилоят ҳокимлиги томонидан германиялик делегатларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини қайд этди.

 

 

М. УСМОНОВА., 2017-05-18, 11:45 180
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.