26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош вазир раислигида ўтган йиғин

Жанубий Қозоғистон вилоятига хизмат сафари давомида ҚР Бош вазири Б. Сағинтаев раислигида вилоят ҳокимлигида йиғин ўтди. Мажлисда 2018 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг мақсадли индикаторларига эришиш бўйича вилоятнинг Лойиҳа назорат ишлари тизими ва Давлат раҳбарининг Мактубларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Унда Миллий иқтисодиёт вазири Т. Сулейменов, Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири М. Абилқасимова, Ахборот ва коммуникация вазири 

Д. Абаев, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А. Евниев, “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви раиси А. Мирзахметов, вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, вилоят фаоллари ва тадбиркорлар қатнашдилар.

Учрашувда агросаноат мажмуаси, сармоя жалб қилиш, оммавий тадбиркорликни ривожлантириш, индустрлаштириш, технологияларни янгилаш, Индустрия 4.0 элементларини татбиқ этиш, рақамлаштириш ва янги иш ўринларини барпо этиш ҳақида гап борди.

Ҳукумат раҳбари Б. Сағинтаев ўтган йили Давлат раҳбарининг ривожланишнинг янги моделини шакллантиришга доир вазифаларини амалга ошириш учун лойиҳаларни бошқариш тизими татбиқ этилганини айтди.

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Элбошининг “Қозоғистоннинг учинчи янгиланиши: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубида белгиланган иқтисодий ўсимнинг янги моделини тузиш вазифаси ҳудудимизда қандай амалга оширилаётгани тўғрисида маъруза қилди.

Ҳоким ҳар бир соҳага алоҳида тўхталди. Чунончи, агросаноат мажмуаси йўналишида 3та ташаббус бўйича иш олиб борилаётганини айтди. Шунингдек, жорий йилга режалаштирилган ишлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини 595,3 млрд. тенгега, ўсимни эса 3,9 фоизга етказиш кўзланганини таъкидлади.

–“Базавий индустрлаштириш” йўналиши доирасида умуман қўшилган қийматнинг номинал кўрсаткичини – 4,7 фоизга, меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини – 0,7 фоизга, иш билан таъминланганлар сонини – 29300 нафарга етказиш мўлжалланган. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш харитаси бўйича жорий йилда қиймати 40 млрд. тенгени ташкил қиладиган 20та лойиҳани ишга тушириб, 1500та иш ўринини очиш режаланган. “Оммавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш йўналишида вилоятда 177 мингдан зиёд кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари бўлса, шундан 22420тасининг йиллик даромади 2 млн. тенгедан ошади. Бу йил уларнинг сонини янада кўпайтириш кўзланган, – деди минтақа раҳбари.

Ж. Туймебаев ўз маърузасида вилоятдаги ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаларини рақамлаштириш юритилаётганини маълум қилди. Масалан, “Бөрте Милка”, “Ордабасы құс”, “Дала фрут” корхоналари замонавий технологияни қўлланиши натижасида маҳсулот ҳажмини сезиларли даражада ошираётгани таъкидланди.

Миллий иқтисодиёт вазири Т. Сулейменов, Сармоялар ва тараққиёт вазири Ж. Қасимбек, Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири М. Абилқасимова, Ахборот ва коммуникация вазири Д. Абаев, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А. Евниев, “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви раиси А. Мирзахметов вилоятнинг қандай захиралари ва иқтисодий имкониятларидан самарали фойдаланиш кераклиги, шунингдек, ўзларига тааллуқли йўналишлар бўйича Жанубий Қозоғистон вилоятида бажариладиган иш режалари тўғрисида гапирдилар.

Учрашувга якун ясаган Бош вазир тадбиркорликни ривожлантириш Ҳукуматнинг мамлакатимиз иқтисодий ўсишининг янги моделини тузишдаги асосий устуворларидан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, бугунги кунда тадбиркорлик шароитларини яхшилаш ва ишбилармонларнинг фаоллигини рағбатлантириш бўйича тизимли чоралар кўрилаётганини айтди. Оммавий тадбиркорликни ривожлантиришга туртки бериш Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси доирасида кичик насиялар олишга йўл очиб беради. Бош вазир давлат идораларига бу борада бизнес ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлашни топширди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-03-30, 19:13 555
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.