26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Баҳодир Собит

Истеъдодли шоир, моҳир журналист ва публицист, Турбатнинг оташин фарзанди Баҳодир Собитов жорий йил 1 апрель куни вафот этди. 

Баҳодир Ўринбой ўғли 1950 йили 26 апрелда Қазиғурт туманининг Турбат қишлоғида туғилди. 1966 йилда ўрта мактабни, 1972 йилда ТошДУнинг филология факультетини тамомлади. Кўп йиллар устозлик қилди, кейинги йилларда эса тадбиркорлик билан шуғулланди.

Унинг ижод оламига кириб келиши 1991 йилда ташкил топган «Жанубий Қозоғистон» («Дўстлик байроғи») газетаси фаолияти билан боғлиқдир. У илк кундан жамоатчи мухбир, кейинчалик Қазиғурт ва Сариоғоч туманлари бўйича махсус мухбир сифатида фаолият кўрсатиб, газетанинг чинакам фидойиси бўлди. Эълон қилинган ўткир ва долзарб мақолалари, лирик шеърлари билан эл назарига тушди, обрў ва эътибор қозонди. Қозоғистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаларига аъзоликка қабулланди.

Баҳодир Собитнинг «Қалб армуғони», «Турбат тароналари», «Битмас жароҳат», «Турбатликларим», “Саждагоҳим – Ватаним!” номли китоблари нашр этилди, шунингдек, “Турон чечаклари”, “Тўёна”, “Тұран толқындары”, “Дўстлик достони”, “Мәнгілік елім менің – Вечная страна моя”, “Тәуелсіздік тебіреністері” каби қатор жамоавий тўпламларга шеърлари киритилди. Вилоят ўзбек драма театрида унинг “Совчилар” асари саҳналаштирилиб, уни драматург сифатида танитди. 

Б. Собитов “Жанубий Қозоғистон” газетаси ва “Дўстлик” ҳамжамияти уюштирган “Назм юлдузлари” мушоираси ҳакамлар ҳайъатининг аъзоси сифатида ёш ижодкорларни тарбиялашга ҳам катта ҳисса қўшди. Қозоғистон ва Ўзбекистон шоир ҳамда ёзувчиларининг Турбат қишлоғида ўтган бир неча ижодий учрашувларини ташкил этиб, қардош халқлар адабий алоқаларини мустаҳкамлашда жонбозлик кўрсатди. 

Серқирра ижодий ҳамда самарали жамоат фаолияти учун у «Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги» юбилей медали, «Жамоат фахрийси», «Жамоат фидойиси», «ЖҚВ ўзбек маданият марказининг 25 йиллиги» кўкрак нишонлари, «Қазиғурт туманининг фахрий фуқароси» унвони, турли даражадаги Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурномалар билан тақдирланган.

Шоир «Ижодкор» адабий бирлашмасини тузишда камарбаста бўлди, унинг фаолиятига яқиндан ёрдам кўрсатиб, шогирдлар тарбиялашга эътибор қаратди.

Ушбу мусибатли кунларда марҳумнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари, яқинларига таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз. Оллоҳ сабр-қаноат берсин, марҳумнинг имони саломат бўлсин!

Ҳассос шоир, оташқалб ижодкор Баҳодир Собитнинг порлоқ хотираси қалбимизда абадий сақланади. 

Ф. ҚОРАТОЕВ, Р. ХОЛМУРОДОВ, И. ҲОШИМЖОНОВ, Б. НИШОНҚУЛОВ, А. СОТВОЛДИЕВ, А. ПРАТОВ, 2018-04-02, 18:51 181
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.