26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қариганда хор қилмасин

Кечувда отинг, қариганда хотининг ўлмасин экан. 40-45 йил ишлаб, фахрий ҳордиққа чиққан кишилардан, қарилик гаштини суриб юрибсизми, отахон, онахон, деб кўнгил сўрашади. Ундайлар ҳам бордир, лекин ҳамма кексаларимиз ҳам қарилик гаштини суриб яшамаяпти. Бунинг сабаблари кўп. Ёшликни ўтказиб, балоғатга етиб, йигит-қизлар оила қуришади. Оилада ўғиллар, қизлар дунёга келишади. Дўстлар, оғайнилар нечта фарзандинг бор, деб сўрашади. Айримлар 6та ўғил, 4та қизим бор, деб, ғурурланади. Ўғиллар, қиз фарзандлар кўриб, қўйлар сўйиб, зиёфатлар қилдик.

Шу пайтларда ўғилнинг ҳам, қизнинг ҳам инсофини берсин, деб сўрадикми? Йўқ, кўпларимиз шу гапни эсдан чиқариб қўйдик. Менинг 5-6 ўғлим бор, деб мақтаниб, ғурурланиб ҳам юрдик. Лекин ўғиллар имонли, инсофли, ота-она қадрига етадиган бола бўлиши учун қайғурдикми? Йўқ, унинг ўрнига болаларимизга сиғиниб кетдик. Шу фарзандларни Аллоҳ бердику, ахир! Биз Худога шукр, дейиш ўрнига, ўғилларимиздан ҳаволаниб кетдик. Ҳамма ундай эмас, албатта. Ҳар куни Аллоҳ, ўғил-қизлар бердинг, шуларга инсоф бер, соғлик бер, деб сўрайдиганлар орамизда кўп. Аллоҳ шу мурожаат қилган бандаларнинг тилагини бермоқда, беради ҳам. 

Менинг олти ўғлим бор, уларни уйлантирдим, жойлаштирдим, моли бор, жони бор, машинаси бор, деб мақтанганларни ҳам кўрдим. Ота-онаси олти боласини олти марта алоҳида уй қуриб чиқарди. Лекин, бир ота 10 фарзандни боқа олади, 10 фарзанд бир отани боқолмайди, деганларидек, ҳеч бир ўғил ота-онасини боқишга ярамади, ярамаяпти. Лекин келишмовчилик, можароларнинг сабабчиси кимлар экани менга қоронғу. Уларнинг виждонига ҳавола. Яна бировнинг ёлғиз боласи бор, ота-онасига қарамайди. Бу ерда ҳам айбни бировга қўйиш балки хатодир. Лекин ота-она норози, Худодан фарзанд сўрабмизу, лекин инсофини сўрамабмиз. 

Бу можарода ўринли-ўринсиз хатолар бордир, бу ёғи менга номаълум. Бир отахондан ҳол-аҳвол сўрасам, болаларидан норози эканлигини айтди. Бунинг устига турмуш ўртоғидан унча кўнгли тўлмаслигини қистириб ўтди. Одам ёши ўтгандан кейин ширин сўзга, яхши муомалага муҳтожлик сезади. Ана шу кўнгли истаган сўзларни ўғил-қизларидан эшитмагандан кейин хизматлари унут бўлганлигининг ўзи отага қаттиқ зарба бўлиб тегади. Лекин болаларининг отага ҳурмати сохта. Ёшлик ҳам, ҳусн ҳам, куч-қувват ҳам инсон учун вақтинча. Маълум вақт ўтгач, одам фарзандлар кўмагига муҳтож бўлиб қолади. Ана шу пайтларда белимиз қуввати, кўзимиз нури деган фарзандлар қани? Емай едирган, ичмай ичирган, киймай кийдирган болалардан дарак йўқ, бўлса ҳам номигагина, ада, қандайсиз, деб сўраб қўяди. Отамни кўрдим, ҳол-аҳвол сўрадим ҳисоб. 

Кўпчилик уйларда ота бетоб, қарилик туфайли фарзандлар қўлловига, умр йўлдоши қўлловига муҳтож. Биз, ҳеч қачон қаримаймиз, худди шундай кеккайиб ўтиб кетамиз, бу дунёдан, деб ўйлаймиз. Ота-онамизга қандай хизмат кўрсатсак, муносабатда бўлсак, бизга ҳам айнан шундай қайтади. Ота-онамизни тириклигида сийлайлик, уларнинг вафотидан кейин минг кун йиғлагандан кўра. Ота-она дардини фарзандлари енгиллаштириши керак. Оталаримизнинг фарзандларидан нолишига йўл қўймайлик.

Нолиш билан ҳеч бир ота-онанинг дарди енгиллашмаган. Биз, фарзандлар уларнинг дардига малҳам бўлайлик, руҳини кўтарайлик, токи бизлардан улар рози бўлишсин. Халқимизда тарбиявий аҳамияти зўр қўшиқлар бор. Қўшиқ маъноси, мазмунига бир эътибор бериб кўрайликчи. 

Отангни эслагил, дуо қилганку,

Онангни эслагил, дуо қилганку!

Ота-она рози – худо рози, деган сўзни кўп эшитганмиз, лекин маъносига эътибор бермаймиз. Олтин олма, олқиш ол, олқиш олтин эмасму? Бу сўзларнинг маъносини билсак, биз имонли, инсофли инсонлар қаторидан жой олган бўламиз. Иншаоллоҳ ҳамиша шундай бўлсин, илойим! 

Абдужаббор АҲМЕДОВ, жамоатчи мухбиримиз. Сайрам тумани, Кўлкент қишлоғи, 2018-04-02, 19:04 754
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.