26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Одоб – буюк тож

Турли вилоятлардаги овулларни кезиб, қозоқ халқининг тақиқларини ўргандим. Уларда оқилу-донолик, идроку фаросат мужассамлиги ва асосий ғояси – одоб инсоннинг зий­нати эканлигига яна бир карра амин бўлдим. 

Фарзандларининг юксак  ахлоқ  ва маънавий поклик соҳиблари бў­лишларини орзу қилган халқ одобни буюк тож деб билган. Буюк Дашт аҳли «адаб ақлнинг ташқи сурати, муомала одобининг кўзгусидир», деган фалсафий фикрни қўллаб-қув­­­­­­­­­ват­лаган. Бошқа халқлар учун уларни билиш фойдадан холи бўл­майди. 

Герольд БЕЛЬГЕР, 

адабиётшунос.

Тақиқлар – маънавият эстафетаси

Буюк Даштда асрлар бўйи тўпланган тақиқлар қозоқ халқи миллий дунёқарашининг шаклланишида муҳим ўрин эгаллаган. Улар  ўрта асрлардаёқ халқ маънавий бойлигининг қайнар булоғига айланган. Жаҳон тарихида кўчманчилар деб ном олган миллат  халқ педагогикасининг бир қисми бўлиб келган. Улар ёрдамида катталар ҳаётий қадриятларнинг аҳамиятини ёш авлоднинг онгига сингдириб борган. Лекин уларнинг қачон тўпланиб, сараланиб, бир тизимга туширилгани номаълум. Бироқ бир томони аниқ – ушбу ҳаётий қоидаларни ишлаб чиққан халқ она заминда умргузаронлик қилиш тартибига чуқур фалсафий муносабатда бўлган. Улар инсонни коинотнинг бир қисми деб билишган. Ушбу маънавият эстафетаси авлоддан авлодга ўтиб, турли вазиятларда тўғри йўлни танлаш учун қибланамо бўлган. 

Тақиқларнинг ёши анча катта, бунинг исботи ёзма манбаларда ҳам учрайди. Чунончи, 568 йили Византия императори Юстин Ғарбий турк ҳоқонлигига элчи юбориб, тақиқларни ўрганишни буюрган. Италиялик тарихчи Плано Карпини ҳам XIII асрда Марказий Осиёга келиб, шундай деб ёзган: "Улар одамларни гуноҳ қилишдан асрайдиган тақиқлар тизимини яратиб, қонун ўрнида қўлланишмоқда. Тақиққа риоя қилмаганлар жазоланар экан. Баъзи бир тақиқларга риоя қилмаслик ҳуқуқи қўшиқчи, масхарабоз, афсунгар, раққоса ва бошқа санъаткорларга берил­ган экан". 

Меҳмон ўзинг, мезбон ўзинг

Даштликлар меҳмон келса, ўтқазгани жой тополмай  қолиш­ган. Топган-тутганини у билан баҳам кўрган. Ўзидан, бола-чақасидан  аяган ноз-неъматини меҳмонга раво кўрган. 

Ривоятга кўра, жунғорлар урушда асир тушган бир тўда ғаним аскарни  олиб келишади. Ҳукмдор узоқ ўйлаб ҳам ўтирмай, уларни  қатл этишга буюради. Шунда асирлардан бири ўлимидан  аввал барчага бир қултумдан сув беришни сўрайди. 

Унинг бу талаби қондирилгач, бояги асир дейдики:  “Ҳукмдор, сен бизни сув билан меҳмон қилдинг. Меҳмонни ўлдириш эса мардлик таомилига зиддир”. Соҳиби тож унинг ақлига таҳсин ўқиб, асирларни афв этади. Нон берган жон олмайди, деб шунга айтсалар керак-да. Мана,  меҳмоннинг қадри қанчалар юксак! 

Дашт одобига кўра, меҳмон уйга киришдан аввал,  албатта,  қўлини ювиши керак. Таом тановул қилиш олдидан ҳам, сўнггида ҳам меҳмоннинг олдига илиқ сув қўйилган. 

Қуйида меҳмондорчиликка оид Г. Бель­­­­­гер тўплаган тақиқ­­­лар ва баъзи бир қоида­­­лар­ни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

* Мезбон таклиф этмагунча дастурхон атрофига  келманг. 

* Дастурхонга ёшингизга қараб ўтиринг.

* Дастурхондан узоқ ҳам, яқин ҳам ўтир­манг. 

* Таом келтирилса, аввал ёши катталарга узатиб юборинг.

* «Бисмиллаҳир раҳмонир ро­ҳийм», деб, нон синдириб, оғиз­га теккизгандан кейин таомни ис­­­теъмол қилишингиз мумкин.

* Таомни шошилмай тановул қилинг, чапил­­­­­латманг ва пуфла­манг. Оғзингизни тўлдириб овқат­ланманг. 

* Таом ўнг қўл билан олинади. Ҳар ким ўз олдидан олиб ейди.

* Овқатланаётганингизда гапир­маганингиз маъқул.

* Дастурхон атрофида гавдан­гизни тик ту­­­­тинг ва тирса­гингизга таянманг.

* Таом еб ўтирган одамни ўрни­­­дан қўзғаш ҳам одобсизлик.

* Пичоқ билан овқатланманг, уни оғзингизга солманг. 

* Таом ейилаётганида меҳмонни гапга сол­манг.

*  Бош (калла) узатишса, отангиз ҳаёт бўлса, буни айтиб, узр сўранг.

* Сочиқча  узатишса, у билан юз-бурнингизни артманг. 

* Катталар ўрнидан турганида, дастур­хон­дан туриб, улар хонадан чиқиб кетганидан ке­йин­­­­­­гина  ўрнин­гизга ўтиринг.

* Дастурхон атрофида мутолаа қилманг ва ҳамма турмагунича ўр­нин­гиздан турманг.

* Таомни еб бўлгач, «алҳамду­лиллоҳ» де­йишни унутманг. 

 

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2018-04-02, 19:08
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.