26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Театр тарихини яратганлар...

“Жанубий Қозо­­­­­­ғис­тон” газета­сининг жо­­­­рий йил 3 март сонида эълон қи­лин­ган Зокиржон  Мў­­­­мин­жоновнинг “Тарих тилга кирганда” мақо­ласини зўр қизиқиш ўқиб чиқдим.  

Мақола муаллифи муҳим мав­зуни тилга олган. Умрим санъат со­ҳаси би­лан боғлиқ бўлгани бо­ис, қуйида театр фаолиятига оид баъзи хотираларимни баён этмоқ­чиман...

1950 йил 31 декабрда Қора­булоқ қишлоқ маданият уйида “Янги йил” карнавали ўтиб, унга Шимкентдан театрда ишлаган Мирза ака, Сомонбой ака, Эр­­­­­­­­­гаш ака ва Абдураим акалар таклиф этилганди. Тадбирни бошқаришим ёқиб қолиб, Мирза ака каминага: “Болам, сени 11 январда Шим­кентга тўйга олиб тушамиз”, де­ди. Уларга да­­дамдан рухсат олишлари ке­­­­­­­­­­раклигини айтдим. Шу-шу устоз санъаткорлар билан тўй­ларга бориб юрдим.

Ўша улуғ шахслар билан танишганимга ҳам 68 йил бўлибди. Театрга 1955 йилда қорабулоқлик Юнустой Сидди­­­­­қов (Аллоҳ раҳ­матига олсин!) иш­­­­­га келади. Унга қадар, Ўз­­бе­­­­кистоннинг Янгийўл тума­нидаги “Нов” театрида ишла­ган доирачи ва хонанда Эргаш Йўлдошев ҳам ишлаганди. 

1982 йили Қорабулоқ қишлоқ клубининг мудири Шакарбек Қурбонтоев билан “Чашма” му­сиқа дастасини ташкил этдик. 1983 йили А. Навоий номли совхоз фирқа қўмитаси котиби Даврон Жавлоновнинг ёрдами билан Жиззахдаги Олим Хўжаев номидаги театрдан ҳамқиш­лоғи­­­миз Мадазим Султонметовни, Қорамуртдан Юнустой Сидди­­­­қовни (қишлоғимизда туғилган) ҳам так­лиф этдик. Даста де­яр­­­­­­­­­­­ли 10 йил халқимизга бе­миннат хизмат қилди. Ҳар гал концерт якунида “Оршин мол олон” спектаклидан парча намойиш этиларди. Юнус ака Вали ролини маҳорат билан иж­­­­­­­­ро этар, томошабинлар унинг истеъдодига тасанно ай­ти­­­­шар­ди. У миллий чолғу асбоб­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларининг барчасини чала олар­­­­­­­­­­­­­­­­ди.

1986 йили  Тошкент шаҳрида  мактаб раҳбарларининг 2 ойлик малака ошириш курсида бўлга­нимда Муқимий номидаги муси­­­­­­­­­­­­­­­­қали комедия театрининг “Ор­шин мол олон” спектаклига тушиб, Вали образини ким иж­ро этишини суриштирдим. Уни Ўзбекистон халқ артисти Бекназаров ижро этди. Спек­такль тугагач, актёр билан уч­рашиб: “Ушбу ролни янада мукаммал ўзлаштираман де­сангиз, имкон топиб, мана шу манзилга боринг, устозим би­лан таништираман”, дедим. Бир неча ойдан сўнг икки киши бўлиб келишди. Қорамуртга, Юнус аканинг уйига олиб бор­­­дим. Юнус акадан узр сўраб, Муқимий театридан меҳмонлар келганини айтдим. “Яхши, мен ҳозир чи­қаман”, – деб ичкари кириб, Вали образида бошқача юриш қилиб чиқиб келганида, ҳалиги актёрлар тан беришган! “Ҳаётда бунақа  кўп қиррали санъаткорни учратмадик”, де­йишган...

2003 йили вилоят ўзбек драма театри иш бошлаганида қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­ра­­­булоқлик санъаткор Мада­зим Султонметов ҳам ишга так­лиф этилди. Саҳнада ўзига хос об­разлар яратиб, мухлислар қал­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бидан муносиб ўрин олди. Афсус, бешафқат ўлим ис­­­­­­­­­­теъдод­ли шахсни орамиздан эрта олиб кетди.

Азизлар! Ўтиб кетган улуғ инсонларни эслаш бурчимиздир! Зеро, ўтмишни, тарихни унутиб бўлмайди!

Ҳамроқул ДАВРОНБЕКОВ, Сайрам туманининг фахрий фуқароси, 2018-04-02, 19:11 868
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.