26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Лимузин, пойга автомобиллари, маҳорат дарслари...

10 июнь куни Астанада ЭКСПО-2017 Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси очилади ва 10 сентябрга қадар давом этади. “Келажак энергияси” – ушбу халқаро кўргазманинг бош мавзуси бўлиб, уни замонавий талқинда: “Табиий муқобил манбаларнинг қуввати – келажакнинг энергия қудрати!” – деб ифодалаш мумкин.

Кўргазманинг Германия павильонида электр қуввати билан ишловчи «Формула Е» намойиш этилади. Буни матбуот анжумани чоғида ушбу давлатдан келган мутасадди раҳбар Андреас Хорбельт маълум қилди. Унинг айтишича, бундай автомобиллар машинасозликни ривожлантиришнинг янги йўналишини белгилайди. 

 Шунингдек, Германия павильонида қайта тикланадиган энергия манбаидан куч оладиган  лимузин, “Формула Е пойга автомобили” каби янги транспорт воситалари ҳам кўрсатилади. 

– ЭКСПОда нафақат транспорт воситалари, балки уй-жой қурилишида қўлланиладиган янги технологиялар ва “Ақлли уйлар” ҳам «Келажак шаҳри» растасида меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинади, – деди Андреас Хорбельт.

***

10 июндан бошлаб, ЭКСПО-2017 кўргазмаси пайтида уч ой давомида «AstanaContemporaryArtCenter» павильони қизиқарли экспонатларга тўла бўлади. Арт-марказда намойиш этиладиган санъат асарлари барча ёшдаги иштирокчиларга мўлжалланган.

Қизиқарли ва мазмунли тадбирлар дастурини тузишга Франция Миллий музейлар бирлашмаси ва “Аломат сарой” (Grand Palais) ҳамда «Гараж» замонавий санъат музейи сафарбар қилинди.

Павильоннинг биринчи қаватида замонавий санъатнинг халқаро етакчи марказларида тавсия қилинадиган кўргазма ва таълим лойиҳалари ташкил этилади.

Иккинчи қаватида эса, 13 мамлакатдан келган 17 замонавий рассом иштирокида «Artists&Robots» кўргазмаси ўтказилади. Кўргазма санъат асарини ўйлаб чиқарадиган машинани орзу қилган ҳар бир замонавий рассомларнинг тадқиқотларига бағишланади. Интерфаол кўргазма асосида меҳмонларга табиий усулда сурат чизадиган робот ва ҳайкалтарош-робот таништирилади. Томошабинлар уларнинг ишини ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга бўладилар. 

Павильон дарсхонасида арт усулида яратилган 300га яқин фильмлар намойиш этилиб, уларнинг муаллифлари маҳорат сабоқларини ўтказишади. Фильмлар қозоқ тилида, рус ва инглизча субтитрлар билан кўрсатилади. 

Кўргазмага келувчилар ҳар куни болалар ва оилага бағишланган, ижодий фикрлаш қобилиятини кучайтириш йўналишидаги таълим дастурлари  билан таниша оладилар. «Гараж» музейи эса махсус дастур тайёрламоқда, у ногиронларнинг кўргазмани томоша қилишлари ва таълим лойиҳаларида иштирок этишларига имконият яратади. Масалан, қулоғи оғирларга махсус имо-ишора тилида экскурсия ўтказилади. Интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришни истаганлар учун махсус дидактик материаллар ва дарсликлар тайёрланади. Кўзи ожизлар учун эса, тактилли модель ёрдамида саёҳат уюштирилади.  

Бизнинг маълумот:

Юртимиз нефть, газ, уран қазилма захираларига бой. Ҳар йили 80 миллион тоннадан ортиқроқ нефть ҳамда газ конденсати (углеводородли ёнилғилар) қазиб чиқарилиши туфайли мамлакат бу жабҳада жаҳоннинг етакчи минтақаларидан бири сифатида тан олинган.

Ҳозирги пайтда Қозоғистон жаҳонда хром захиралари бўйича биринчи, уран захиралари бўйича иккинчи, кумуш захиралари бўйича бешинчи, рух захиралари бўйича еттинчи, кўмир захиралари бўйича саккизинчи, олтин захиралари бўйича ўнинчи, қўрғошин ва молибден захиралари бўйича ўн биринчи, нефть ҳамда темир рудаси захиралари бўйича ўн иккинчи, мис захиралари бўйича ўн учинчи, боксит захиралари бўйича ўн тўртинчи ўринларни мустаҳкам эгаллаб турибди.

 

Ш. ТОШПЎЛАТОВА., 2017-05-18, 11:50 175
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.