26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қаҳрамонни эслаб...

Уруш! Бу сўз замирида қанчадан-қанча азоблар, қурбонлар, ногиронлар, дарё бўлиб оққан қонлар, шаҳид кетган аскарлар, уларнинг оиласига келган қора хатлар ётганини ҳис этамиз. Уруш туфайли жуда кўп гўдаклар ота меҳ­­ридан, ота-онасидан, уйидан, Ватанидан жудо бўлдилар, қанчадан-қанча кишилар мажруҳ бўлиб қайтдилар.

Қўлига қурол олишга қурби етадиган барча “Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун!” шиори остида Ватан ҳимоясига отланди. 1418 кеча-кундуз давом этган уруш­­­да эришилган ғалабага муносиб ҳисса қўш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ган ўзбек ўғлонлари, ҳамқишлоқларимиз қаторида Бўтабой Содиқов ҳам бор эди.

Б. Содиқов 1916 йил 23 февралда Жанубий Қозоғистон вилояти, Сайрам туманининг Сайрам қишлоғида туғилган. Қуролли кучлар сафига чақирилгунга қадар Сайрамдаги МТСда ҳисобчи бўлиб ишлаган. 1941 йилда Сайрам туман ҳарбий комиссариати то­­­­­­мо­нидан ҳарбий ҳизматга сафарбар этил­­­­ган. Днепр дарёсини кечиб ўтиш чоғида қаҳрамонлик кўрсатиб, шуҳрат қозонди. Унга Совет Иттифоқи Қаҳ­рамони унвони берилди. Урушдан сўнг у “Казсельхозтехника” туман бўлимида, Сайрам қишлоқ кенгашида ҳисобчи, Сайрам қишлоқ Кенгаши раиси бўлиб ишлади. У 1993 йил 18 январда вафот этди. Биз ҳар йили мактабда қаҳрамон бобо­­­мизни ёдга олиб, туғилган кунини катта тантана билан нишонлаймиз.

Тасвирда: қаҳрамоннинг фарзанди М. Бўтабоев тадбир меҳмони.

Мавлуда ШАМШИМЕТОВА, 112-сонли Б. Содиқов номли асосий ўрта мактабнинг олий тоифали ўқитувчиси, 2018-04-03, 10:44 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.