26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкентга "Боинг" қўнди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Шимкент аэропортида бўлиб, “Боинг-737 МАХ” русумли самолётини кутиб олиш тадбирида қатнашди. Тадбир давомида минтақа раҳбари “Скат” ҳаво йўллари компаниясини янги самолётнинг келиши билан табриклаб, ишда унга омад тилади.

Ушбу компания 6та самолёт сотиб олиш учун Американинг “Боинг” корпорацияси билан шартнома тузди. Шанба куни дастлабки ҳаво кемаси Шимкент шаҳрига қўнди.

Қолган самолётлар, шартномага мувофиқ, 2025 йилгача етказилади.

Янги самолётнинг қулайликлари билан танишиб чиққан вилоят ҳокими бундай янгиликнинг ўрин олишини минтақамиздаги аҳоли сонининг ор­ти­ши ҳамда хориж давлатларидан сайёҳларнинг оқиб келиши билан боғлади.

– Вилоят аҳолиси 3 млн.га, Шим­кент шаҳри аҳолиси 1 млн. яқин­­­­­­­­­­­­лашганини қувониб, маълум қила­­­­­­­диган пайт ҳам келди. Шунингдек, ажойиб анъаналарини сақлаб, гў­зал табиати билан ўзига мафтун қила­диган ўлкага мамлакатимиздан ва хориждан меҳмонга келувчилар кун сайин кўпаймоқда. Айтганча, 2016 йили Шимкент аэропорти орқали 4573 ҳаво рейси амалга оширилган бўлса,  2017 йилда унинг сони 5825тагача кўпайди. Худди шунингдек, 2016 йи­ли 621 минг киши ташилган бўлса, бултур йўловчилар сони 811 мингача ўсди. Эндиликда сўнгги намунадаги самолётлар йўловчиларга қулай хиз­матлари билан бирга, сайёҳлар оқи­мини кўпайтиришга ҳам ўз таъси­ри­ни кўрсатади деб ўйлайман, – деди Жансейит Қансейитули.

Бугунги кунда Шимкент аэропорти орқали 7та республика, 4та халқаро авиа йўналиш йўлга қўйилган. Жами 7 авиа компания хизмат кўрсатади.

Таъкидлаш жоизки, Шимкент  аэро­­­­­вокзали 1968 йили соатига 100 йў­ловчига хизмат кўрсатишга мос­лаб қурилган. 2015 йили “Аэропорт Шим­кент” ҲЖ томонидан аэровокзалда қайта қуриш ишлари юритилиб, соатига 200 йўловчига хизмат кўрсатишга эришилди.

Ҳозирги кунда йўловчилар оқимининг ўсиши ва тегишли андазаларга му­вофиқ, соатига камида 600 йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган за­мо­­­­­­­­­­­­­­навий янги аэровокзал майдонига эҳ­­­­­­­­­­­тиёж сезилмоқда. Айни пайтда ян­­­ги аэропорт қурилиши бўйича йўл харитаси ҳозирлаб қўйилган.

Саодат ШАРИФБОЕВА, 2018-04-03, 10:50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.