26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
"7-20-25" тизими бўйича жорий йили ариза бериш бошланади

Давлат раҳбарининг “Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси” Мурожаатида “Ҳар бир оилага уй-жой олишнинг янги имкониятларини бериш” масаласи кўтарилди. Шу муносабат билан, Миллий Банк “7-20-25” формуласи бўйича дастур тайёрлашга киришди. У кўпчилик учун уй-жой ипотекасининг ҳаммабоплигини оширишга мўлжалланган. 

Ушбу тизим билан жорий йилнинг 2-ярмидан бошпана олишга ариза бериш бошланади. Буни ЖҚВ минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда ҚР Миллий банки вилоят филиалининг директори Ануар Бўтанбеков маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Миллий Банк Элбоши киритган таклифлар бўйича 7 фоизли устамаси билан 20 фоиз дастлабки бадал тўлаш орқали 25 йил муддатга уй-жой бериш дастури тайёрланиб, Ҳукуматга ҳавола қили­надиган бўлди.

– Миллий Банк дастурни амалга оширишнинг тўрт асосий босқичини аниқлаб берди. Биринчи босқичда банк­лар ва жамғарма бозори имко­ният­ларини мумкин қадар ишга со­­­­­либ, ипотекавий насиялар учун маб­­­­­­­­­лағ жалб этиш тизимини йўлга қўйиш ке­­­­­­­­рак. Яқин кунларда Миллий банк бош­­­­­­­қаруви 100 фоизли махсус шўъба ком­­­­­паниясини дастур оператори си­­фатида тузиш масаласини кўриб чиқади. Янги компаниянинг капитали Миллий Банкнинг маблағи ҳисобидан шаклланади, – деди Ануар Амангелдиули.

Шунингдек, у капитал компанияга “7-20-25” формуласи бўйича тақдим этилган  ипотекавий  кредитларни сотиб олиш ва молия бозори шартлари бўйича маблағ жалб этиш учун керак­лигини айтди.

Таъкидлаш жоизки, иккинчи босқич – дастурни самарали амалга ошириш мақсадида ушбу компаниянинг молиявий агентлик сифатида тан олинишини кўзлайди. Учинчи босқич – уй-жой та­шаб­­­­­­­­­­­­­бусининг янги имкониятлари бар­ча фуқароларга имтиёз берадиган дав­­­­­­­­­­латнинг беназир қадами бўлиши би­­­­лан қадрли. Дастурда Қозоғистоннинг расмий даромадга эга барча фуқаролари иштирок эта оладилар. Тўртинчи бос­қич – имтиёзли ипотекавий насиялар тўлиқ таъминланган ва қайтарими ка­­­­­­­фо­­­­­­латланган бўлиши кераклигини бил­диради.

Миллий Банк барча тегишли қонуний тузатишлар ва таклифларни жамлаб, Ҳукуматга юборди. 

М. АБДУРАИМОВА, 2018-04-03, 10:56 572
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.