26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Мадина» кичкинтойларга қучоқ очди

Наврўз байрами арафасида Сайрам туман маслаҳати депутати, тадбиркор Файзулла Алиқулов муассислигида Қорабулоқда фаолият кўрсатаётган “Мадина-3” болалар боғчаси қошида 120 ўринли қўшимча бино фойдаланишга топширилди. 

Ирода Алиқулова мудиралик қилаётган боғча тарбияланувчилари сони эндиликда 320 нафарга етди. Ўн уч гуруҳдаги жажжи ўғил-қизларнинг тарбияси билан эса 60 нафар ходим машғул. 

Янги иншоотнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган туман таълим бўлими бошлиғи Ў. Қўлдасова, Қорабулоқ қишлоқ округи ҳокими А. Абдуқодиров, туман маслаҳати депутатлари А. Исоқов, 

М. Сиддиқов, А. Ҳасанов ва бошқалар шахсан Президентимиз ташаббуси билан Қозоғистонда давлат-хусусий ҳамкорлиги негизида барпо этилаётган мактабгача тарбия муассасалари кичкинтойларнинг тўлақонли таълим-тарбия олишида катта ўрин тутишини бир овоздан таъкидлаб ўтишди. 

Янги боғчанинг очилишига келган меҳмонлар жажжи болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишаркан, қишлоқда яна бир қанча худди шундай боғчалар барпо этилса, кичкинтойларни боғча билан тўлиқ таъминлаш мумкин эканини қайд этишди. Ўз навбатида боғча тарбияланувчилари ҳам дўстлик, она-Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари билан катталарни хушнуд қилишди. 

 Ўша куни Оқсувкентда яна битта, яъни тадбиркор Қурбонтой Давлетовга қарашли “Ҳасан” болалар боғчасининг қўшимча биноси тантанали равишда очилди.

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2018-04-05, 10:41 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.