26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мажбурлик фожиаси комедия кўзгусида

Таниқли ёзувчи, қатор комедиялар муаллифи Бернард Шоу­ни шундай таърифлашган экан: “У замонавий докторларга ўхшаб аччиқ дорининг устига ширин қобиқ ўрайди ва бемор жамиятнинг ҳадиксирамай даволанишига имкон яратади”. Куни-кеча вилоят ўзбек драма театрида премьераси ўтган Сакен Жунисовнинг “Мажбур бўлдик, қиз бўлдик” комедиясини ҳам ана шундай “шифобахш” асарлар қаторига қўшиш мумкин.

Асар мазмуни оддий: чекка­роқ қишлоқдаги ҳаваскор санъат­­­корлар пойтахтга, фес­ти­­­­­­валга бо­ради. Ўзига хос­лик бўлиши учун гу­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­руҳни фақат қиз­­­­­­­­­­­­­­­­­лардан тузишни исташади. Аммо контральто со­лист қиз йўқ­лиги боис участ­ка по­ли­циячиси Олтинбек (Аҳмадвой Эр­­гашев)ни қиз қиёфасида олиб боришади...

 Қолган воқеалар ана шу, бир қарашда кичкинагина ёлғондан келиб чиққан оқибатлар силси­ласини акс эттиради.

Бир соатдан салгина ортиқ давом этган томоша давомида ҳар ким заковати етган нарсани кўради: кимдир Олтинойга ай­ланган полициячининг ус­тидан кулишдан нарига ўтол­майди, кимдир эса комедия воситасида кўтарилган улкан муаммолар – қишлоқлардан ёшларнинг кетиб қолиши, келажак учун билим олишдан бугунги беш-ўн тенге даромадни афзал кўрган болалар, севимли фарзандини йигирма бешга кирганида ҳам этагига ўраб сақлашга интилаётган оналар ва замонавий дунёда ҳам инсоннинг ўзлигини сақлаб қолиши нақадар қийинлиги ҳақида ўйлайди. 

Айниқса, болам Астанадаги университетда ўқияпти, деб ўйлаган Собира (Венера Ни­шон­боева)нинг официант бў­либ ишлаётган фарзанди би­лан учрашуви жуда таъсирли чиққан. Спектаклнинг яна бир ўзига хослиги – ундаги иккинчи даражали ижрочилар ҳам сид­қидилдан ишлагани кўриниб турибди. Едиге ролида чиққан Миркамол Забборхоновнинг мазкур спектаклдан сўнг яна кўп сонли мухлис ва мух­ли­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­салар орттириши шуб­ҳа­сиз. Шу­нингдек, пьеса матнини ўзбек­­чалаштиришда Умида Ҳошимова ва адабий эмакдош Гулноза Ёрматованинг хизматини тилга олишни истардим.

Спектаклдан чиқарканман, шу куннинг ўзида такси бекатидаги суҳбат ёдимга тушди. Ёши қирққа келсада, болалиги қол­маган бир киши “бугун театрдаги йигитларнинг ҳаммаси қиз ки­­­йимида юрар­кан”, деди. Дарҳа­қиқат жамия­тимизда турли одамлар бор. Дунёқарашимиз ҳам, яшашимиз ҳам турлича. Аммо театрга – маданият ўчоғига тез-тез қадам ранжида қилсак, кўпчиликнинг шахс сифатида ул­­­­­­ға­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­йишига катта наф теккан бў­­ларди. Акс ҳолда, тақдим этил­ган ширин қобиқли дорининг пўс­тини сўриб олиб, қолганини туфлаб ташлаган беморга ўхшаб қоламиз.

Спектакль ҳақида фикрлар:

Қуандиқ Қосимов, театр­нинг янги бош режис­сёри, Чингиз Айтматов номли хал­қаро му­ко­фот лауреати: 

– “Мазкур спек­таклни ўзбек драма театри жамоаси билан биргаликда му­сиқали комедия даражасига олиб чиққанимиздан мамнунман. Қўшиқлар ҳам, овоз­лар ҳам жонли ижрода. Мусиқа асбоблари ўз ўрнида қўлла­нилди. 

Айниқса, рассом Саидсултон Жаҳонгировнинг санъатини ало­ҳида таъкидлашни истайман. Артистларнинг ҳар бирини си­фатлаб ўтгим келади, аммо бунинг иложи йўқ. Уларнинг бар­часи юқори даражадаги профес­сионаллар”.

Клара Абдуллаева, Сай­­­­­­­рам­­­ туманидаги М. Қош­­­­­­­­­­­­­­­­­ға­рий ном­­­­­­­­­­­­ли мактаб муал­лимаси: 

– “Қирқ чақирим масофадан келиб, маънавий ҳордиқ олга­нимиздан жуда хурсандман. Ажойиб спек­такль, ажойиб ижро. Бирга келган ҳамкасбларим, ўқувчилар номидан театр раҳ­барияти ва жамоасига алоҳида миннат­дорчилик билдиришни истардим. 

Ибрай ролидаги Одилжон Тўғонбоев, шунингдек, Олтин­бек-Олтиной ва Эдикнинг ижросини алоҳида тилга олмоқ­чиман. Мусиқа жуда ажойиб танланган, саҳна безаклари ҳам мукаммал”.

 

 

Абдумалик САРМОНОВ, 2018-04-05, 10:43 940
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.