26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Устозлар юртида дийдорлашув

Газетамизнинг аввалги сонларида қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон зиёлиларининг вилоятимиздаги учрашуви, хусусан, Туркистон шаҳрида ўтган улкан халқаро анжуманни батафсил ёритгандик. 

Муҳаммад Али бошчилигидаги Ўз­­­­бе­кистон ёзувчилари делегацияси Тур­­­­­­­­­­­­кистонга ташрифи чоғида машҳур адиб­­­­­­­­­­­­лар Одил Ёқубов ҳамда Миртемир Тур­­­­­суновларнинг киндик қони томган Қарноқ ва Эски Иқон қишлоқларида бўлиб, мухлислари билан дийдорлашдилар.

Қуйидаги лавҳалар фидойи ҳамда маърифатпарвар инсонлар саъй-ҳара­кат­­­­­­­лари билан ташкил этилган учра­­­шувлар ҳақида  ҳикоя қилади. 

Одил ака қишлоғида 

Файзулла Мирзаҳмедов билан бирга камина Ўзбекистондан келган ёзувчиларни Қарноқ қиш­лоғига бошлаб келдик. 

Маҳмуд Қошғарий номли мактабда Муҳаммад Али раҳбарлигидаги Адҳамбек Алимбеков, Меҳмонқул Исломқулов, Маҳмуд Тоир, Ҳумоюн Акбаровларни Қар­­­­ноқ қишлоқ округи ҳокими Талъат Матмусаев, Му­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳам­мад Алининг қишлоғимиздаги қадрдон дўсти Собиржон Юсупов ва зиёлилар қучоқ очиб қарши олишди. Шаҳло Норалиева бошчилигида ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг тадбирдаги иштироки нур устига нур бўлди. 

Меҳмонларга Одил Ёқубов музейини кўрсатдик. Саксон ёшга тўлаётган Тўлқин Саидмуродов қиш­лоқда ўтаётган маънавиятга оид тадбирлар ҳақида гапириб берди. 

Тадбир муносабати билан Тошкентдан атайин келган Одил аканинг ўғли Абдумалик Ёқубов ҳам сами­мий миннатдорчилигини изҳор этди. Меҳмонларга Қарноқ тарихи ва бренди – Дошқозон тасвири туши­рилган сувенирлар тақдим этилди. 

Самимий тилаклар, ниятлар дилларни хушнуд этди. «Даврон ота» чойхонасида Дилдор Ҳабибова ва Бекзод Ҳабибовлар ҳомийлигида ёзилган дастурхон атрофида гурунг янада қизиди. Олим Қулбек Ергўбек қозоқ ва ўзбек халқлари дўстлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди. 

Ҳусан САДИРОВ, 

Қарноқ қишлоғи ўзбек  этномаданият бирлашмаси раиси. 

 

Эски  Иқондаги  учрашувлар

Қарноқ қишлоғидан сўнг ўзбе­­­­­­­­­­­­­­­­кистонлик меҳмонлар тадбиркор Худойберган Холметов ҳомийлигида «Жұлдыз» ресторанида ов­­­қатлангач, Эски Иқон қишлоқ округи ҳокими Ҳасан Муслимов, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси Дониш Маннотов раҳбарлигидаги зиёлилар, адабиёт мухлислари ва ўқувчилар уларни Иқонда кутиб олишди. 

Ҳимматли инсонлар ёрдамида янги қиёфа кашф этган Миртемир му­зейи ёнидаги адиб ёд­горлиги қошида Дониш Маннотов Муҳаммад Алининг елкасига чопон ёпиб, иззат-икром кўрсатди. Қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, 23-сонли коллеж директори Эркин Имомалиев саъй-ҳаракатлари билан меҳмонларга совға­лар улашилди. 

Отахон шоир Айниддин Абубакиров меҳмонларга бағишланган ажойиб шеърини ўқиб берди. 

Муҳаммад Али шоир Миртемир ҳақи­даги хотираларини баён этиб, устозни ҳаяжон билан ёдга олди. 

Сўнгра, меҳмонлар Дониш Манно­товнинг «Улуғ қопқа» мажмуасини, Эл­боши Н. Назарбаев шахсан келиб кўрган иморатини томоша қилишди. 

Ўзбекона меҳмондўстлик удумига кўра, тақдим этилган машҳур Иқон патирлари барчага манзур бўлди. Самимий меҳмондорчилик, дўстона ният, холис муносабатларга нима етсин! 

Меҳмонлар Туркистон сафаридан мамнун бўлиб, барча мезбонларга миннатдорчиликларини изҳор этишди. Ўз навбатида мана шундай дўстона сафарларга асос солган, Қозоғистонда Ўзбекистон йили эълон қилинишига ташаббускор бўлган муҳтарам Элбоши­миз Нурсултан Назарбаевга яна бир бор ташаккуримизни изҳор этамиз. 

Элбек ТУРСУНОВ, 

Эски Иқондаги Миртемир музейи мудири.

 

Муҳаммад Алига!

Муҳаммад Али сенга,

Аллоҳим талант берган.

Ёзган романларингга,

Халқим офарин деган.

Сенинг ёзган романинг,

Тарихдан берар дарак.

Сендай доно ёзувчи,

Халқимга доим керак.

Айниқса, сен кўп ёздинг,

Амир Темурни эслаб.

Жуда камтар инсонсан,

Юрдинг ўзингни пастлаб.

Халқим севиб ўқийди,

Тарихий романларинг.

Аллоҳим асраб юрсин,

Ҳали кўп армонларинг,

Сени бир кўрмоқликни,

Ҳавас қилиб юргандим.

Апрелда, Самарқандда,

Ўтган йили кўргандим.

Ўша пайтда биз сенга,

Қутлов сўз айтолмадик.

Ёнингда биз ҳам туриб,

Суратга тушолмадик.

Бу йил Туркистонимда,

Хурсандмиз, сени кўриб.

Ҳикматли сўз эшитдик,

Сенинг ёнингда туриб.

Забардаст ёзувчисан,

Ўзингни кам ўйлайсан.

Яна роман ёзсам, деб,

Қўлдан қалам қўймайсан.

Халқимизнинг бахтига,

Аллоҳ азоб бермагин.

Биз кўнглингни топмасак,

Хафа бўлиб юрмагин.

Романингни ўқисам,

Завқ оламан ўзгача.

Омон бўлгин, соғ бўлгин,

Сен яшагин юзгача.

Айниддин АБУБАКИРОВ,

Қозоғистон халқ маорифи аълочиси,  Туркистон шаҳрининг ибратли фуқароси.

, 2018-04-05, 10:53
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.