26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Элбошининг ижтимоий ташаббуслари қўлланмоқда

Кентов шаҳри ҳокими А. Мақулбаев ҳамда «Кентов трансформатор заводи» ҲЖ ижровий директори, вилоят маслаҳати депутати С. Кунтуаровлар ҳамроҳлигида ҚР Парламенти Мажлиси депутатлари, «Нұр Отан» партияси фракцияси аъзолари М. Ерман, Н. Дулатбеков, М. Махамбетов, С. Қанибековлар Кентов шаҳридаги трансформатор заводи цехларига бориб, ишчилар билан суҳбатлашишди. 

Мулоқот давомида ҚР Президенти Н. Назарбаев Қозоғистон халқига тавсия қилган 5та ижтимоий ташаббуснинг моҳияти тушунтирилиб, бу ҳужжатнинг асосан Қозоғистон аҳолиси негизини ташкил этувчи ёш оилалар истиқболи, фаровонлигига қаратилгани таъкидланди. 

Депутатларга корхона меҳнат фахрийси К. Бакиров нафақага чиқиш муддатини узайтириш, айниқса, аёллар учун оғир кечаётганини айтиб, бу масалада Ҳукумат яна бир карра ўйлаб кўрса, бўлишини таклиф қилди. Шунингдек, пойтахт шаҳарлардаги хусусий фирмалар ёлланма ишчиларни ишлатиб, муддати тугагач, турли баҳоналар билан иш ҳақини тўлашни пайсалга солаётгани, бунга қонун доирасида чора кўриш даркорлигини ҳам таъкидлади. 

Ёш муҳандис А. Ерсултан уйланиш тараддудида эканлиги, Элбоши тавсия этган ижтимоий лойиҳа асосида уй-жой олишга имконият яратилганидан мамнунлигини айтиб, халқ ноибларига миннатдорчилик билдирди. 

Депутатларга «Нұр Отан» партияси вилоят бўлими раисининг ўринбосари Н. Жўлдасов ҳамроҳлик қилди. 

Таъкидлаш жоизки, Кентовдаги трансформатор заводи давлат қўлловидаги, 1200дан зиёд ишчи меҳнат қиладиган, маҳсулоти ҳамиша харидоргир истиқболли корхона. 

Ижровий директор С. Кунтуаровнинг таъкидлашича, 100 нафар малакали ишчи Кентовдан Шимкент шаҳридаги корхонага янги маҳсулотлар тайёрлашга юборилади. Кентов – кадрлар маскани сифатида ҳам донг таратмоқда. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-04-05, 10:59 159
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.