26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Депутат қурувчилардан миннатдор бўлди

ҚР Парламенти Мажлиси депутати Шакир Хахазов Жанубий Қозоғистон вилоятига хизмат сафари билан келди.

Элбоши Мактубларида белгиланган вазифаларнинг ижроси билан танишиш ҳамда “Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси” Мурожаатини фуқароларга тушунтириш мақсадида келган депутат дастлаб, Шимкент шаҳридаги Темирлан йўли ва Охунбобоев кўчаси муюлишидаги йўл қурилиши билан танишди. 

Қурувчилар билан суҳбатда Элбоши Мурожаатига алоҳида тўхталиб, у барча қозоғистонликларни ташвишлантираётган ижтимоий-маиший масалаларни узил-кесил ҳал қилишга йўналтирилганини айтди.

Сўнг, Ш. Хахазов “Нурсат” мавзесида қурилаётган 110 ўринли болалар боғчасида, Ўрдабоши туманидаги “Бөрте Милка” компаниясининг сут маҳсулотларини қайта ишлаш заводида ҳамда “Аделя” иссиқхонасида бўлди.

Куннинг иккинчи ярмида “Нурли ер” дастури доирасида барпо этилаётган кўп қаватли уйлар қурилишини оралаб, бинокорлар билан учрашди. “Оңтустік” индустриявий минтақаси ҳудудида фаолият юритаётган йирик корхоналар фаолияти билан танишди. 

Сафар якунида Ш. Хахазов Сайрам даҳасида тўрт тилда таълим-тарбия бераётган “Гул-Астана” болалар боғчасига ташриф буюрди. Астаналик меҳмонни жажжи болажонлар шеър, қўшиқ ва турли миллат рақслари билан кутиб олишди. 

Мажлис депутати Элбоши ташаббуслари мамлакатимиз фаровонлиги, ёшларимизни уй-жой билан таъминлаш, даромади кам ишчилар учун солиқни камайтириш каби мақсадларни кўзда тутганини айтиб, ўзи ҳам илк фаолиятини устозликдан бошлаганини, келгусида ушбу машаққатли касб соҳиблари меҳнатига яраша даромад олиб ишлашини таъкидлади. 

Шунингдек, меҳмон ўз қишлоғида 5та болалар боғчасини бунёд этган моҳир қурувчи, “Құрмет” ордени соҳиби, “ҚРнинг фахрий қурувчиси” Низомхон Сулаймоновга ва жамоага миннатдорчилик билдирди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-04-05, 11:01
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.