26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаб – келажак пойдевори

Жанубий Қозоғистон ви­лояти Қазиғурт туманига қа­рашли Атбулақ овулидаги Ж. Қаппаров номли 5-сонли ихти­­­­­сослаштирилган фи­зи­ка-математика мактаб-ин­тернатида ўтган “Туғилган юртга таъзим” анжуманида вилоят ҳокими Жансейит Туй­­­­­мебаев иштирок этди.

Таълим масканининг моддий-техника базаси билан танишган минтақа раҳбари ўқувчиларни сифатли билим олиб, элимиз шарафини юксалтирадиган фуқаролар бўлишга чақирди.

– Элбошимиз ёшларнинг би­лимли ва баркамол бўлиши лозимлигини доимо айтиб кела­ди. Бунинг учун юртимизда барча шароитлар мавжуд. Ҳозир сизлар ўқиётган сўнгги намунадаги илм маскани бунинг далили. Шинам, ёруғ синфларда ёмон ўқиш – уят. Шундай экан, сизлар олий маълумот олиб, элимиз равнақига ҳисса қўшадиган фуқаролар бўлиб етишишингиз керак, – деди ҳоким.

Мазкур таълим маскани 2007 йили Элбошининг “Ис­теъдодли болалар учун мактабларни ривожлантириш ҳамда давлат қўллови кўрсатиш” тўғрисида фармойиши асосида қурилиб, 2014 йилда фойдаланишга топширилган. Икки тилда ўқитиладиган мактабда 330дан зиёд ўқувчи таҳсил олади.

Мактаб информатика, мультимедия, физика, кимё фанларига мўлжалланган 40дан зиёд синф хоналари, мажлис зали, кутубхона ҳамда ошхона билан таъминланган. Билим даргоҳи ҳар бир ўқувчининг қизиқишларига қараб қобилиятларини ривожлантириб,  болани ижодкор шахс сифатида шакллантиришга йўналтирилган.

Таъкидлаш жоизки, мактаб-интернат 2017 йилги ЯМТ натижаси бўйича республикада юқори кўрсаткичга эга мактабларнинг дастлабки ўнлигига кирди. Шунингдек, “2017 йилги энг яхши мактаб” вилоят номинациясини қўлга киритган. 

2018-04-05, 11:09 492
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.