26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Головкин ва Канело жанги бекор қилинди

Мексикалик боксчи Сауль Алвареснинг 5 май куни ўтадиган Головкинга қарши жангни бекор қилганлиги кўпчилик мухлислар қатори бизнинг ҳам кўнглимизни хира қилди. Канело допинг синовларидан ўта олмагач, жангни кейинги қолдирган эди. 

Головкин билан иккинчи марта жанг ўтказишдан бош тортган мексикалик боксчи “НВО” телеканали, жанг ташкилотчилари, унга яқиндан ёрдам берган ҳомийлар, қолаверса, барча мухлисларидан узр сўради.

Канелонинг мухлислари олдида қандай оқланганлиги барчага қизиқ бўлса керак. Маълумотларга кўра, тақиқланган препарат боксчининг қонига гўшт орқали тушган. Ҳатто унинг шифокорлари ҳам буни билишмаган.

Ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Геннадий Головкин 5 май куни жанг ўтказишни жуду-жуда истайди. У билан беллашиш истагини билдирган боксчилар ҳам талайгина. Улар: америкалик Жермалл Чарло, Демитруис Андраде, украиналик Сергей Деревянченко, ирландиялик Гэри Салливан, бразилиялик Ямагучи Фалькао, мексикалик Хилберто Рамирес ҳамда Сезар Чавеслар ҳамюртимиз билан беллашишни хоҳлашади.

Ёдингизда бўлса, Головкин ва Альварес ўртасидаги дастлабки жанг 2017 йилнинг 17 сентябрида ўтган ва унда жанговар дуранг қайд этилган эди.

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2018-04-07, 15:09 662
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.