26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“СЕН” яхшими, “СИЗ”? Бу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз?

Ёшликдан болага хушмуомала бўлиш, у ақлини таний бошлагандан кейин тенг кўриб сўзлашиш, исмларига “жон”, “бек”, “ой”, “хон”, “бону” каби латиф сўзларни қўшиб муомала қилиш унда яхши хулқ пайдо қилади. Ҳинд донишмандларининг бу ҳақдаги эътирофи диққатга лойиқ: “Ҳар бир болада 70 минг инсоний фазилат туғма ҳолда сақланади, – дейишади улар. – Лекин бир ёмон қарғиш, жеркиш унинг етти мингтасини ўлдириб кетади”.

Кўпгина оилаларимизда ўғил-қизларни “ўл”, “эшак”, “ҳайвон” деб қарғаш, жеркиш, ҳақоратлаш гувоҳи бўлаяпмиз. Бундай муомала, ҳинд донишмандлари айтганидек, болалардаги қанчадан-қанча фазилатларни йўқ қилишини, улар ўрнини нафрат, қайсарлик, худбинлик эгаллашини билишармикан? Кўнгил пиёлага ўхшайди. Уни ерга қаттиқроқ урсанг, иккига бўлиниб, чил-чил синади, – дейишади улар. Дарҳақиқат, одам деҳқон, ҳайдовчи, ишчи, қўйчивон, муаллим, фермер ёки мансабдор бўлиши мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси биринчи навбатда тарбиячидир. Тарбиячи масъулиятини ҳис қилмоғимиз учун ўзимиз газета-журналлар ўқимоғимиз, бир-биримизнинг маънавиятимизни муқаддас билмоғимиз лозим.

Кўнгил нозик, дедик. У қўпол муомаладан дарз кетиши ёки меҳрли гапдан қуёш каби чарақлаши мумкин. Муомала турларидан бири инсонларнинг бир-бирини “сизлаш” ёки “сенлаш” одатлари ҳисобланади. “Сен”дан кўра, муомалада ҳурмат ила “сиз”лаб гапирилса, ўзаро самимият нурланади. Инсон туйғу ва ҳиссиётларини тарбияловчи бу одат, минг йилларки, бизнинг шарқ менталитетимиз, урф-одатларимиздан жой олиб келган.

Бизнинг маҳалламизда ҳаммага, ҳатто ўғилларига “сиз”лаб мурожаат қилувчи киши бор. У кишининг мулойимлиги атрофдаги қишлоқларда ҳам эътироф этилади. Қадим Шарқнинг тарбия соҳасидаги буюк бир қадриятини эслатмайдими бу фазилат?

Бир ўқитувчи болаларга, у хоҳ биринчи синф ўқувчиси, хоҳ юқори синфдаги ўғил-қиз бўлсин, “сиз” дея мурожаат қилади. Муомала жараёнларида ҳеч қачон овозини баландлатиб гапирмайди, заррача қўполликка йўл қўймайди. Болалар унинг дарсини меҳр билан тинглашади, ҳурмат қилишади ва ўша ўқитувчидек одамохун бўлишга интилишади.

Уриниб кўринг, атрофдагиларингизни ҳеч қачон “сен” деманг, хоҳ у кичик, хоҳ катта бўлсин. Ана шунда олам завқли, умрингиз баракали бўлади. “Сиз” ҳам “сен” ҳам бир оғиздан чиқади. Хушмуомалалик, самимийликка нима етсин?! Ахир халқимиз “Ҳурмат қилсанг, ҳурмат кўрасан”, деб бежиз айтмайди. Яхши гап яхши-да, кўнгилни эритади, меҳр ва самимият уйғотади.

Азамат ТОВБОЕВ, 2018-04-07, 15:32
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.