26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Сбербанк» янги филиалларини очади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев “Россия Сбербанк” ҲЖ филиали бошқарув раиси А. Камалов, бошқарув раи­сининг ўринбосари Н. Шукина ҳамда “Сбербанк” ҲЖ Шимкент шаҳар филиали директори Е. Абуов билан учрашди. 

Унда томонлар ҳам­­­­корликда ишлаб, минта­қа­нинг иқтисодий фаро­­вонлигини ошириш ҳақида суҳбатлашишди.

Меҳмонлар Туркистон шаҳри ва Сариоғоч ту­манида банкнинг бўлимларини очиш­ни таклиф қи­­­­­­­­­­­­­­лишди. Ўз навбатида, минтақа раҳ­бари банк ва­­­­­­­­­­килларининг бу ташаббусини қўллаб-қувват­ла­­шини айтди.

– Жанубий Қозоғистон вилояти аҳоли сони жиҳа­тидан элимизда биринчи ўринда туради. Бундай ҳу­­дудда пул айланмаси юқо­ри даражада бўлиши сўзсиз. Демак, минтақа­­­­миз­нинг ҳар бир туман, шаҳрида банк филиаллари бўлгани маъқул. Масалан, сизлар айтаётган Туркистон шаҳ­­­­­­­­­рида 260 минг­дан зиёд, Са­­риоғоч тума­нида 350 мингга яқин аҳоли исти­­­­қомат қилади. Демак, бу сизларга ҳам, фуқа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ро­ла­римизга ҳам фойдали бў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лади, – деди Жансейит Қан­­­­сейитули.

Шунингдек, банк ходимлари қўшма лойи­ҳалар орқали ҳам­корликка тайёр экан­ликл­арини маълум қилишди. Шу­нингдек, учрашувда «Сбербанк» ҲЖ вилоятдаги 20дан зиёд корхонани молия­лаш­тир­гани, натижада, улар ишлаб чиқариш ҳажмини орттиргани ҳам айтилди.

Таъкидлаш жоизки, Қо­­­­­­­­­­зо­­­­­­­ғистонда «Сбер­банк»­­­­­­­­­­­­­­­нинг тарихи 2006 йил­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дан бошланган. 2007 йи­­­­­­­­­­­­­ли Банкнинг низомий ка­­­­пи­­­­­­­­тали 15 бараварга ўсиб, 29 млрд. тенгени ташкил қилди. Умуман, банк 89та ту­­­­­­­­­­­зилмавий бўлимдан ибо­­­рат фили­ал­­­­­лар тармоғига эга. Шулардан бири 2010 йили Шимкент шаҳрида фаолият бошлаган.

 

М. УСМОНОВА, 2018-04-07, 15:47 141
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.