26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сариоғочлик деҳқонлар 14 минг гектарда сабзавот етиштиради

Жанубий Қозоғистон вило­яти ҳокими Ж. Туймебаев Са­риоғоч туманига мах­сус иш сафари билан бо­­риб, бир қатор деҳқон хўжа­лик­­­­­­­­­­­­­­­ларининг иши билан та­нишиб чиқди. Минтақа раҳ­бари дастлаб Биртилек  қиш­­лоқ округидаги қулуп­най ўстириш билан шуғулла­надиган “Нуржан” деҳқон хўжалигида бўлди. 

2011 йили тузилган хўжаликнинг 1,6 гектар иссиқхонасида қулупнай ўстирилмоқда. Лойиҳанинг қий­мати 75 млн. тенгени ташкил қи­­­­­­­­­­­лади. Бу ерда 30 киши иш би­лан таъминланган. Хўжалик эга­­­­­­­­­­сининг айтишича, бир мав­сум­­­­­­­­­­­­да 50 тоннага яқин қу­лупнай етиш­тирилади.

– Биз маҳсулотларимизни бул­турдан буён Алмати, Астана ша­ҳарларига жўнатмоқдамиз. Том­­­­­­­­­­­­чилатиб суғориш усули ту­фай­­­ли чиқим камайиб, даромадни кўпайтиряпмиз. Эндиги режамиз ҳосилдорликни оши­ришдан ибо­рат. Бунга имко­ния­тимиз етади, фақат ишни пухта ва режа асосида бажарсак бўлгани, – деди Нуржан Умаров.

Шу билан бирга вилоят ҳокими “Фахриддин” деҳқон хўжалигида бўлди. 2010 йили ташкил этилган деҳқон хўжалиги асосан помидор ва бодринг етиштириш билан шу­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғулланади. Йилига 250 тон­на маҳсулот етиштираётган хў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жаликда 25 киши иш билан таъмин­­­­­­ланган. Мавсум пайтларида иш­­­­­­чилар сони икки баравар кўпаяди. Тайёр маҳсулотлар Ал­мати, Ас­тана шаҳарларига ва Шимолий Қозоғистон вилоятига юборилади. 

Минтақа раҳбари “Келес” МЧБ­нинг плёнка ва кўчат экишга мўл­жалланган ишлаб чиқариш цехи­да бўлди. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 млн. тенгени таш­кил қилса, шундан 23 млн. тен­геси олинган насиядир. Ишга ту­ширилганига бир ой бўлган цех­да иссиқхонага мўлжалланган усукуналар чиқа­рилади. 

Иш сафари давомида вилоят ҳокими тумандаги кўкламги экин-тикин ишлари билан танишиб, деҳ­қонларнинг арзларини тинглади. 

Айтганча, Сариоғоч туманида бу йил 13 минг 700 гектар майдонга сабзавот уруғи қадалган. 

Шуни таъкидлаш жоизки, ви­лоятда кўкламги дала ишларини юритишга мўлжалланган ёнилғи масаласи ҳам ижобий ҳал этилган.

"Жанубий Қозоғистон" мухбири, 2018-04-07, 15:50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.