26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Ордабасы”нинг яна бир ғалабаси!

Шанба куни Қозоғистон олий лигасининг 4-тур ўйинлари ўтди. Унда Шимкентнинг “Ордабасы” жамоаси ўз майдонида “Ақтөбе” клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида Темирлан Ерланов ҳисобни очса, кўп ўтмай Темур Дўсмағамбетов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим якунланишига оз вақт қолганда, меҳмонлар футболчиси Милишиевич ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз янада тезкор ҳужумлар уюштирди. 66-дақиқада ўзбекистонлик легионер Иван Нагаев урган гол тафовутни улғайтирди (3:1). 

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Ордабасы” ушбу мавсумда қаторасига 4та ўйинда ғалаба қозонди. Жамоамиз ҳозирда турнир жадвалида “Астана”дан кейин иккинчи ўринда.

 Эслатиб ўтамиз, шимкентлик жамоа навбатдаги учрашувини 14 апрель куни сафарда  – “Ақжайық” жамоасига қарши ўтказади.

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2018-04-09, 17:49
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.