26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Суициднинг олдини олиш мумкин!

Жанубий Қозоғистон элимизнинг аҳоли жуда зич жойлашган вилояти ҳисобланади. Ўлка ёшларининг илмдаги ва спортдаги ютуқлари мақтовга лойиқ. Ёшларимиз республикамизнинг барча олий ўқув юртларида таҳсил олмоқдалар, бу уларнинг илмга чанқоқлигидан далолат беради. 

Аммо, минг афсуслар бўлсинким, айрим вақтларда ўз жонига суиқасд қилган ёшлар тўғрисида эшитиб қоламиз. Шунда бирдан XXI асрда, тинчлик замонда яшаётган бўлсак, нима бўляпти бу ёшларга, - деб ўйлаймиз. Бугунги ёшлар тўғрисида турли фикрлар айтилади. Ёшлар илмга чанқоқ, спортга қизиқади, янгиликка интилувчан, компьютер, уяли телефон, интернет материалларидан фойдалана олади, меҳнаткаш. Лекин гуруч курмаксиз бўлмагани каби, улар орасида ялқовлари, сабрсизлари, қийинчиликни ва танқидни тўғри қабул қила олмайдиганлари учрайди.

Ота-она бола дунёга келганда қандай қувонишини, қандай орзулар қилишини кўз олдингизга келтириб кўринг. Нега энди айнан шу 14-17 ёшлилар орасида бундай қайғули воқеалар кўп учрайди? Кўпчиликни саросимага солаётган суициднинг олдини олиш йўллари борми? Суицид – ўзини-ўзи осиш ёки турли дорилар ичиш ҳисобига ўлдириш. Бундай ҳолатга боришга кўп ҳолларда ёшларнинг турли руҳий зўриқишга учрагани, катталар томонидан кўп маротаба дакки берилиши, дўстлари йўқлиги, тенгқурларидан ажраб қолгани, ўзини “менинг ҳеч кимга керагим йўқ”, “мени ҳеч ким тушунмайди” деган важлар билан қийнаши, “жавобсиз муҳаббат”, иқтисодий тенгсизлик, ота-она ёки ўқитувчининг қаттиққўллиги сабаб бўлиши мумкин.

Баъзилар турли ўйингоҳларда салмоқли қарз бўлиб қолганлиги ёки бошқалар диққатини ўзига жалб этиш учун ҳам шу йўлга бориши мумкин. Шу масала бўйича Жанубий Қозоғистон вилояти статистика маълумотларига кўра, 2015 йил ўз жонига қасд қилганлар сони 90га етган бўлса, улардан 45таси очилган. 2016 йил рўйхатга олингани 89та бўлса, шундан 36таси қайғули тугаган. 

Кенг жамоатчиликдан, ота-оналардан бу дардга қарши биргаликда курашишни таклиф қилган бўлардик.

Суициднинг олдини олишнинг бош қоидаси ота-оналар болаларининг фақат қорнини тўйғазиш, кийинтириш билан чекланиб қолмасдан, кўпроқ меҳрини бўлишсинлар. Ўғил-қизининг қизиқишлари, келажак режалари, дўстлари ва ички дунёсини ўрганишга ҳаракат қилсинлар. Бола билан кўпроқ бирга бўлиб, унинг ички дунёсига қулоқ солиб, у билан ҳамсуҳбат бўлсалар, фойдаси катта. Оталар ўз ўғил-қизларини вақти-вақти билан амма, хола, тоға уйларига олиб бориб, улар билан яқинроқ алоқа қилишга ўргатишлари даркор.

Тушкунликка тушган ёки бир неча кун кўнгли нохуш юрган фарзандингизни сезадиган бўлсангиз, у билан дилдан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг.

Шуни билингки, ўғил болалар учун отасининг фикри жуда муҳим бўлса, қиз бола учун онасининг насиҳатлари фойдали ҳисобланади. Руҳий касаллиги йўқ ёшларнинг суицидга қўл урганлари билан бўлган суҳбатда улар умиди узилганидан (20 фоиз), қўрққанидан (20 фоиз), руҳий ҳолсизликдан (60 фоиз) шу қадамга борганини айтишади. Суицидга қўл урмоқчи бўлган болалар шу пайтда уни ақли эмас, ҳиссиётлари бошқарганини маълум қилишган.

Ҳар бир ота-она ўз ўғил, қизини имони мустаҳкам бўлишга ундаши, Аллоҳдан қўрқишга ўргатиб тарбиялаши керак. Шундагина ота-онанинг қарилик даври тинч, осойишта кечади, деб айта оламиз. Емай, ичмай не-не яхши умидлар билан тарбиялаган болаларимиз кўзимизнинг қувончи, солиҳ ва солиҳа, исломда ва имонда бардавом бўлсин. Ёшларимиз Мустақил Қозоғистонга муносиб фарзанд бўлиб, унинг келажагига салмоқли ҳисса қўшишга интилиб яшасин.

Ботирхон МАҲМУДОВ, 114-сонли ”Сайрам” умумий ўрта мактаби директорининг тарбиявий ишлар бўйича муовини. Шимкент шаҳри, 2018-04-09, 17:53
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.