26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тил – қалб гавҳари

Вилоят маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филармониясида Президентнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи доирасида давлат тилининг қўлланиш доирасини кенгайтириш, нутқ маданиятини юксалтириш, истеъдодли ёшларни нотиқликка ўргатиш мақсадида “Қани, тилим, сайра!” танлови ўтказилди. 

Унда туман, шаҳарлар ва олий ўқув юртларида саралаш босқичидан ўтган 15 нафар номзод иштирок этди. 

Уни ЖҚВ маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Гаухар Нисанбекова табрик сўзи билан очди. Жорий йили 10-маротаба ўтказилаётган санъат мусобақасида иштирокчилар учта шарт бўйича куч синашди.

Ҳакамлар ҳайъати барча шартларни аъло даражада бажарган иштирокчиларни тўплаган балларига қараб, турли ўрин ва номинациялар билан мукофотлади.

Олий ўринга вилоят анъаналар ва урф-одатлар музейи ходими Муқағали Кенжатайули сазовор бўлди. Биринчи ўрин кентовлик Мадина Бағдат қизига, иккинчи ўрин туркистонлик Ерасил Султанбек ва ўрдабошилик Назгул Буксикбаевага, учинчи ўрин ЖҚДПУ талабаси Мўлдир Абдиғали ва сариоғочлик Арайлим Жўлдасова, чордаралик Нурбўлат Дилдабекларга насиб этди.

“Қазақтың төбе биі Төле би” номинациясига сўзоқлик Думан Шаримбеков, «Қаз дауысты Қазыбек би» номинациясига ўтрорлик Сейитқул Тўлешов, «Әз Әйтеке би» номинациясига арислик Буралхан Байтемировлар сазовор бўлишди. 

«Энг яхши замонавий либос андазаси» махсус совғасига тўлебийлик Жансая Шарип лойиқ деб топилди. 

Танловнинг барча иштирокчилари диплом ва совғалар билан тақдирландилар. 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2018-04-09, 18:36
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.