26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро анжуман ўтди

Мустақил Қозоғистонимизнинг гуллаб-яшнаши ҳамда жаҳондаги ривожланган давлатлар орасидан муносиб ўрин олиши учун истеъдодли, рақобатбардош кадр­ларни тайёрлашда олий ўқув юртларининг ҳиссаси салмоқлидир. 

Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йилларида ёш шарқшунос олим Бахтиёр Юнусов асос солган ва бугунги кунда  жануб ўлкасидаги энг яхши 5та  педагогика  университетидан бири ҳисобланмиш Жанубий Қозоғистон педагогика университети “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида “Юнусов ўқувлари: маънавий  янгиланиш ҳамда индустрлаштириш шароитларида илм ва фан интеграцияси” мавзуида халқаро илмий-амалий  анжуман уюштирди. 

У таниқли педагог-олим Бахтиёр Саид ўғли хотирасига  бағишланди. 

Унда ҚР Таълим ва фан вазирлигидан педагогика фанлари  номзоди  Жабай Қалиев, Шимкент шаҳар таълим бўлими раҳбари Жанат Тажиева, Германия академиясининг Қозоғистондаги вакили Торстен Каеслер, “Ислом Озод университети” (Эрон)нинг вакили Хемати Жамшид, Ф. Скорин номидаги Го­мель давлат университети (Белорусь) доценти Александр Грахоцкий, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети проректори Расул Раҳмонов, Испаниянинг Барселона универ­ситетидан бир гуруҳ таниқли  профессор олимлар: Энрик Фонт, Родригес Алмендрос, Алиспа Дуро ва бошқалар иштирок этишди.

ЖҚПУ президенти Мадиёр Бахтиёр ўғли тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди ва университет асосчиси тўғрисида қисқача маълу­мот берди. Падари бузруквори 1954 йили Шим­­­­­­­­­­­­­­кент шаҳрида таваллуд топиб, мактабни тамом­­лагач, Тошкент чет тиллар университетида араб тиллари ихтисослиги бўйича билим олган, меҳнат фаолиятини Сурия Араб Республикасидаги элчи­хонада бошлаган. 1980-1989 йил­ларда Араб консуллигида ишлайди. 

Қозоғистон Республикаси Мустақилликка эриш­­­гач, чет элларда олган тажрибасини ўзи ўсиб-улғай­­ган Шимкентда қўллаб, 1992 йили илк бор хусусий олий ўқув юртини (сўнг коллеж, болалар боғчаси, мактаб) очиш шарафига муяссар бўлади. Араб мамлакатлари, Англия ва бошқа хорижий давлатлар билан алоқа ўрнатиб, университет салоҳияти ва нуфузини оширишга бор куч-қуввати, имкониятини сарфлайди. 

Шундан сўнг, сўзга чиққан Ж. Қалиев универ­­­­­ситетнинг 26 йил мобайнида қўлга киритган ютуқлари хусусида сўз юритиб, дорилфунунга Б. Юнусов номини бериш таклифини киритди, шунингдек, М. Юнусовга академик унвони берилганлигини маълум қилди. 

Ж. Тажиева эса ЖҚПУ раҳбарияти ва жамоасига талабаларни замон талабларига муносиб тарбиялаш йўлидаги ишларида муваффақиятлар тилади ва ҳар йили ёшларнинг бепул ўқиши учун 2тадан грант ажратаётгани учун миннатдорчилик билдирди. 

Сўнг, олий ўқув юртининг олимлари, тажрибали педагог устозларидан бир гуруҳига вилоят ҳокими­нинг Ташаккурномасини топширди. Хориждан  келган меҳмонлар ҳам дил сўзларини изҳор этиб, анжуманнинг аҳамиятига тўхталиб ўтишди.

Тадбир ниҳоясида олий ўқув юртининг бир гуруҳ педагог-устозлари вилоят маслаҳатининг Фах­рий ёрлиқлари, "Нұр Отан" партиясининг Ташаккур­но­малари, кўкрак нишонлари билан тақдир­лан­­дилар.

Шунингдек, Жанубий Қозоғистон педагогика университети билан «Ислом Озод университети», Гомель университети, Қирғизистон Миллий универ­ситети ўртасида икки томонлама шартномалар имзоланди.

 P.S. Анжуманда маърузалар қозоқ, рус, инглиз ва ўзбек тилларида  олиб борилди.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-04-10, 11:25 716
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.