26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактабда бизнес ўргатилади

ҚР “Атамекен” Миллий тадбир­­корлар палатаси президиумининг раиси Тимур Қулибаев иш сафари билан Жанубий Қозоғистон вилоятига келди. 

У вило­­­­ятдаги тадбиркорлик ва ма­ҳаллий биз­несдаги мураккаб маса­лаларни муҳокама қилиш мақ­садида уюштирилган Тад­биркорлар палатаси минтақавий кенга­шининг кенгай­тирилган мажлисида иштирок этди.

Учрашувда вилоят ҳокими Жансейит Туй­мебаев, Миллий тадбиркорлар палатаси Бош­­­­­­­­­­­­­­қаруви раиси Абилай Мир­­­­­­­­­­­­­­захметов, Минтақавий па­­­лата раҳбарияти, давлат ор­­­­­­­­­­­ганлари ва бизнес-ҳам­жа­­­­­­миятлар, банклар ва молия институтлари вакиллари, шу жумладан, товар ишлаб чиқа­рувчилар қатнашдилар.

Йиғинда Тимур Қулибаев “Атамекен” МТП фаолиятининг асосий натижаларига тўх­талди. 

– Қозоғистон учун умуман янги тушунча – бизнес-ом­бунд­­­­­­­­­смен институти жорий этилди. У қозоғистонча биз­­неснинг муҳим масалаларини ҳал қилишга имкон беради, – деди раис.

Шунингдек, астаналик меҳ­­­­­­­­­мон ёшларни тадбир­кор­­­­ликка мактаб ёшидан ўр­­­­гатиш лозим­­­­лигини айтиб, бугунги кунда Таълим ва фан вазирлиги билан ҳамкорликда юқори синф ўқувчилари учун махсус фан жорий этилишини маълум қилди. Бу демографик ўсими юқори Жануб учун айни муддао, деди у.

Бизнес вакиллари иштирок этган учрашувда вилоят ҳо­кими Жансейит Туймебаев муҳокама қилинаётган маса­лаларнинг аҳамиятига тўх­­­талиб, қуёшли ўлка тад­биркорларининг иқти­­содиётга қўшадиган ҳиссаси улкан эканини таъкидлади.

– Бугунги кунда вилоятда қулай бизнес иқлимини шакллантириш ҳамда кичик ва ўрта тадбикорликни ри­вожлантириш учун барча шароитлар мавжуд. 2017 йи­­­­­ли саноат маҳсулоти ҳаж­ми 858,4 млрд. тенгега ўсиб, 102,1 фоизни ташкил этди. Янги корхоналар очилиб, ишлаётганлари янгиланди. Шунингдек, қайта иш­лаш саноатининг асосий ка­­­­пи­­­­­­­­­­­­­талига 129,4 млрд. тенге сар­­­моя жалб этилди, бу 2016 йилга нисбатан 2,4 баравар кўп. Ушбу кўрсаткич бўйича республикада 1-ўриндамиз, – деди минтақа раҳбари.

Вилоят тадбиркорлар па­­­­­­­­­­­латаси директори Асқар Абу­­­­­­­­­­бакиров палатанинг фа­­­­­­о­­­­­­­ли­­­­­яти, минтақадаги кичик ва ўрта бизнес ҳамда инфра­­­тузилмаларни ривожлантириш аҳволи ҳақида батафсил маълумот берди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-04-10, 11:39 461
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.