26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Япония элчиси диёримизда

Кеча Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Япониянинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Итиро Кавабата билан учрашди.

Учрашувда Жанубий Қозоғистон вилояти ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг истиқболларини,  шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасига сармоя қуйиш, япон корхоналари қаторини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими элчига минтақанинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва саноат-аграр соҳанинг ривож­ланиш суръати ҳақида гапириб берди, келгу­сида инновациявий технологиялар соҳасида ҳамкорликда фаолият юритиш ниятида эканини етказди. Шунингдек, ҳоким Шимкент шаҳрида қозоқ-япон илмий-гуманитар базасини қуришни таклиф қилди.

– Вилоятимиз аҳолиси тиғиз жойлашган минта­қалардан бири.  Ишлаб чиқариш-иқтисодий имкониятларимиз мўл. Айниқса, иқтисодиётнинг аграр соҳасига устувор берилган. Келажакда Жану­бий Қозоғистон ва Япония ўртасидаги савдо-иқти­содий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг янада ривожланишига ишончим комил, – деди Жансейит Қансейитули.

Сўзоқ туманида уран ишлаб чиқарадиган “Аппак” қозоқ-япон қўшма корхонаси фаолият юритади. Компаниянинг асосий биноси Шимкент шаҳрида жойлашган. 

2017 йили икки давлат ўртасида ўзаро савдо айланмаси 1,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Қозоғистонда япон капитали жалб қилинган 70дан зиёд корхона бор, улар нефть, газ, металлургия, молия, тоғ-кон саноати, автомобиллар ва ускуна­ларнинг улгуржи савдоси, электр алоқа, ёғоч тайёрлаш ҳамда логистика каби соҳаларда фаолият юритади.

Шу куни ҳурматли меҳмон Итиро Кавабата Шимкент шаҳридаги Дендробоққа кўчат ўтқазди.

М. УСМОНОВА, 2018-04-10, 11:41
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.