26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Астана – гўзал шаҳар

1998 йил 6 май куни Президент Нурсултан Назарбаев Ақмўла шаҳрини Астана деб номлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. 1998 йили 10 июнь куни янги пойтахтнинг тақдимоти ўтди.1999 йилда ЮНЕСКО қарори билан Астана “Әлем қаласы” унвонига эга бўлди.

2008 йил 6 июнда Астананинг 10 йиллиги нишонланди. Қисқа фурсатда Элбоши ишончини оқлаб, халқимизнинг порлоқ келажак шаҳрига айланди. 10 йилда аҳоли сони 3 бараварга кўпайди. Бу кўрсаткич Астанамизнинг жаҳондаги жадал ривожланиб келаётган энг ёш шаҳар эканини билдиради. Пойтахтнинг бунёд этилиши Элбошининг беқиёс жасорати. Янги Астанамизнинг қурилиши – навқирон мамлакатимизнинг бунёдкорликка интилиши, жамиятимиз янгиланишининг ўзгача кўринишидир. 

Ота-боболаримизнинг асрлик орзуси ушалди, зеро, тўрт-беш йилда янги пойтахт қурган мамлакат тарихда бўлмаган. Инсоният ўтмишида пойтахтини янгилаган давлатлар етарли. Биз янги аср, янги минг йилликнинг зарварақларига ривожланган мамлакат, мустақил эл сифатида кирдик. Ёшларимизни келажакка бошлайдиган бош шаҳримиз, шукуҳли Астана – таълим, фан, маданият, бетакрор меъморий иншоотлар марказига айланди.

Нурсултан Абишули «Евроосиё юрагида» китобида: «Шаҳарларнинг ҳам одамлар каби ўз тарихи бўлади. Улардан ҳар бирининг ўз номи, бетакрор таржимаи ҳоли, дунёда ҳеч бир ерга ўхшамайдиган белгилари бор», деб ёзганди. Британиялик «The Sunday Times» газетаси ўзининг 2005 йил 20 февралдаги сонида: «Астанада юз бераётган ўзгаришларга ақл бовар қилмайди. Буни амалга ошириш учун Қозоғистон Президенти Нурсултан бўлиши керак», деб ёзади. 

Демак, маҳобатли Астана – Элбошининг таржимаи ҳоли, десак янглишмаймиз.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-04-11, 16:37
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.