26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Мерейлі отбасы-2018” миллий танловининг шартлари

Умумий қоидалар

«Мерейлі отбасы» миллий танлови (матн давомида – танлов) ибратли қадриятларни янгилашга ҳамда оила ва никоҳнинг (эр-хотинликнинг) яхши намунасини кўрсатиш, оила нуфузини оширишга мўлжалланган.

Танлов йил бошида эълон қилинади ҳамда “Қозоғистон Республикасидаги  касбий ҳамда  бошқа байрамлар тўғрисида” ҚР Президентининг 1998 йил 20 январдаги 3827-сонли Фармонига мувофиқ,  Оила куни арафасида натижалари чиқарилади.

Танловни ўтказиш мақсад:

1. оила институти, одоб-ахлоқни, маънавиятни мустаҳкамлаш,  эр-хотинлик масъулияти моҳиятини тушунтириш;

2. ота-оналарнинг бола тарбиясидаги жавобгарлигини ошириш;

3. оилавий қадриятларни, балоғат ёшига тўлган болаларнинг, меҳнатга лаёқатсиз ҳамда кекса ота-оналарига ғамхўрлилигини улуғлаш ва кенг тарғиб этиш;

4. қозоғистонлик оиланинг яхши жиҳатларини ташвиқ қилиш.

Танловда оилалар (матн давомида – номзодлар) иштирок этади. Танлов Қозоғистон Республикасининг барча минтақаларида очиқ турда ўтказилади.

Танловда ғолиб оила умумий интерфаол овоз бериш орқали аниқланади.

Танловда аъзоларининг меҳнатда, спортда, ижоддаги, шунингдек ақлий, илмий ютуқлари кўп оилалар қатнаштирилади.

Танловда қуйидагилар иштирок этолмайди:

1. фаолияти Қозоғистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотларнинг таркибига кирадиган (кирган) аъзоларига эга;

2. аввал судланган аъзоларига эга оилалар.

Танловни ўтказиш тартиби

Танловда иштирок этиш учун ариза (ушбу Қоидаларга мувофиқ илова бўйича) туман (шаҳар) комиссиясига йил сайин танловнинг бошланиши  ҳақида эълон чоп этилган кундан бошлаб, бир ой ичида қуйидаги ҳужжатлар билан бирга топширилади:

1. ота-оналар (васийлар, ҳимоячилар) шахсий гувоҳномалари ва болаларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларининг кўчирмалари:

2. асраб олувчи (ҳимоячи) оилалар учун – маҳаллий ваколатли органнинг балоғат ёшига тўлмаган болага васий (ҳимоячи) белгилаш тўғрисидаги қароридан кўчирма;

3. никоҳ гувоҳномаси кўчирмаси (бор бўлса);

4. ота-оналарнинг бири вафот этган бўлса, вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳнома кўчирмаси – бор бўлса;

5. болаларни тарбиялагани учун ҳамда маълум бир ютуқлари учун олган рағбатларини исботлайдиган ҳужжатлардан кўчирма;

6. болалар, ота-оналар (васийлар ва ҳимоячилар) иш (ўқиш) жойларидан маълумотнома ва таржимаи ҳоли;

7. тавсиялар (ҳамкасблар, қўшнилар, дўстларининг);

8. оила аъзоларининг меҳнатдаги, спортдаги, ижоддаги, ақлий ва илмий ютуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатлардан кўчирмалар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг кўчирмаларини номзодлар топширган асл нусхалари асосида туман (шаҳар) комиссияси раиси тасдиқлайди.

Ҳужжатларни белгиланган муддатдан кейин топширган номзодлар танловда иштирок этолмайди.

Туман (шаҳар) комиссиясига тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.

Туман (шаҳар) комиссияси олинган ахборотларни ҳар томонлама текшириб чиққач, туман (шаҳар) ҳокимлари билан келишган ҳолда икки нафар иштирокчи (оила) танлов материалларини 15 майгача минтақавий комиссияларга жўнатади.

Минтақавий комиссиялар битта энг яхши оилани танлаб олади, лозим топилса,  топширилган материалларга қўшимча текшириш юритиб, Астана, Алмати шаҳарлари ҳамда вилоятлар ҳокимлари билан келишиб, ўз қарорларини ушбу Қоидаларнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга, йил сайин 30 майгача «Мерейлі отбасы» миллий танловининг лауреати унвонини берувчи комиссияга (матн давомида – комиссия) юборади.

Минтақавий ва туман комиссиялари энг яхши оилаларни аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш вақтида қуйидаги мезонларга қатъий амал қилади:

1. оила аъзолари ютуқларининг сони ва муҳимлиги (оила тарихи –  ташриф карточкаси – таништириш);

2. оилавий анъаналар ва удумлар;

3. маънавий-инсоний қадриятлари;

4. болаларининг ютуқлари;

5. ота-оналарининг ибратли муваффақиятлари;

6. оила таркиби (оила аъзоларининг сони – бир ҳудудда бирга истиқомат қилаётган бир неча авлод вакиллари);

6. оиладаги истеъдодлар;

7. оиланинг турмуш тарзи (соғлом турмуш тарзи, бўш вақт ва бошқ.);

8. оиланинг жамиятдаги обрўси.

“Мерейлі отбасы-2018” миллий танловида қатнашишни хоҳловчи номзодларнинг ҳужжатлари туман, шаҳар ҳокимликларига топширилиши лозим.

Маълумот учун телефонлар: 24-72-23; 21-30-95.

 

, 2018-04-11, 16:41
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.