26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қўш қаҳрамон хотирасига бағишланди

Хотира – муқаддас, қадр – абадий. Ота-боболаримизнинг жасорати, мардлиги халқимиз қалбида мангу яшайверади. Оловли майдонларда қон кечган ботир ўғлонларни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 

“Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ташаббуси билан ҳамюртларимиз – Совет Иттифоқи ва Болгария Халқ Қаҳрамони Зиёмат Ҳусанов ҳамда Совет Иттифоқи Қаҳрамони Бўтабой Содиқовнинг хотираси учун Сайрам даҳасидаги таълим масканлари устозлари ўртасида волейбол мусобақаси уюштирилди. Унда жами ўнта жамоа иштирок этди. Эътиборли жиҳати шуки, бу кун 12-сонли ихтисослаштирилган спорт мактабининг катта зали уруш ва меҳнат фахрийлари, ота-оналар, жамоатчилик вакиллари, қолаверса, чинакам волейбол ишқибозлари билан гавжум бўлди.

Тадбирда дастлаб сўз олган “Жанубий Қозоғистон” газетаси бош муҳаррири Алишер Сотволдиев машъум урушнинг 1421 кун давом этгани, унда кўп миллионлаб инсон ҳаёт билан видолашганини яна бир бор эслатиб ўтди. Шундан сўнг сўзга чиққан УВУ иштирокчиси Ҳасан ота Қамбаров, меҳнат фахрийси Қувониш Абдураҳмонов, “Нұр Отан” партиясининг Шимкент шаҳар, Қаратау тумани филиали раиси Нурғали Ешенқул, “Оңтүстік Қазақстан” газеси бош муҳаррири Абай Балажан, турнирнинг бош ҳомийси, “Алтин май” корпорацияси директори Ихтиёр Режабалиевлар мазкур тадбирнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтишди. 

А. Сотволдиев ўз навбатида уруш фахрийси Ҳ. Қамбаров, қўш қаҳрамон – З. Ҳусанов ҳамда Б. Содиқовларнинг фарзандлари Ашурмат Ҳусанов ва Мираҳмад Бўтабоев, тадбирнинг бош ҳомийси Ихтиёр Режабалиевларнинг кифтига миллий чопон ёпди. Шунингдек, уни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган таълим муассасалари раҳбарлари 

Ҳ. Маҳкамбоев, Ў. Қамисбаев, Б.Нуралиевларга самимий миннатдорчилик билдириб, таҳририят номидан “Ташаккурнома” лар тақдим этди.

Икки босқичда ўтган турнирнинг якуний ўйинида Ю. Сарёмий номли лицей-мактаби ҳамда Ал Форобий номли мактаб спортчилари ўзаро баҳсга тушишди. Қизиқарли ўйинда 2:1 ҳисобида ал-форобийликларнинг қўли устун келди ва улар турнирнинг ғолиби, лицей-мактаби спортчилари иккинчи бўлишди. 12-сонли ихтисослаштирилган спорт мактаби волейболчилари эса учинчи ўрин билан кифояланишди.

Турнир сўнггида сўз олган қаҳрамоннинг фарзанди Ашурмат Ҳусанов, фахрий устозлар Иброҳимжон Тожибоев, Ирисвой Юнусметов, тадбиркор Ихтиёр Режабалиевлар қатнашган жамоаларга, барча ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик изҳор этишди. Ғолиб жамоаларга дипломлар, медаллар ҳамда пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, турнирнинг “Энг яхши ўйинчиси” деб эътироф этилган Зиёбек Ҳусанов, Бахтиёр Йўлдошев, Ҳикмат Ҳакимов, Шерали Султоналиевлар ҳам махсус дипломлар билан тақдирланди.

 

 

 

З. МЎМИНЖОНОВ., 2017-05-18, 12:01 216
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.