26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Танга шифо воситалар

Ҳурматли “Жанубий Қозоғистон” газетаси ходимлари!

Мен тиббиёт соҳасида ишлаганман, ҳозирги кунда нафақадаман. Газетада берилаётган турли мавзулардаги хабарларни мунтазам ўқиб бораман. Айниқса, тиббиёт соҳасига доир мақолалар кўпроқ қизиқтиради. 

Фурсатдан фойдаланиб, фикрларимни билдирмоқчиман. Яқинда шамоллаб, 1-шаҳар касалхонасининг терапия бўлимида даволаниб чиқдим. Кўпгина беморлар билан мулоқотда бўлдим. Уларнинг аксарияти қон босими, юрак хасталигидан даволанаётган экан. Ҳозирги кунда бу хасталиклар катта ёшдаги шахслардагина эмас, ёшларда ҳам кўп учрамоқда. Шу сабабли юракка қувват берувчи айрим халқ табобати воситаларини тавсия қилмоқчиман, зора беморларга оз бўлса-да, кўмаги тегса.

1. Кунига қора кишмиш, хурмо, ўрик еб юриш.

2. Донли маҳсулотлар: нўхот, ловия, мош, маккажўхори, гуруч тановул қилиш.

3. Сабзи, тут ва бошқа мевалардан тайёрланган шинниларни суви қочган нон билан ейиш.

4. Картошкани буғда пишириб, яхшилаб эзиб, унга туз ва сариёғ қўшиб, суви қочган нон билан истеъмол қилиш.

5. Асосан суюқ, бироқ қовурилмаган қайнатма овқатлар ичиш.

6. Қуюқ овқатлардан ширгуруч, манти, хоним, фақат пиёзи қовурилган серсабзи палов истеъмол қилиш.

Қишнинг совуқ мавсумида кўпроқ ўткир вирусли респиратор касалликлар кўп учрайди. Шу сабабли, хонани тез-тез шамоллатиш (елвизакдан сақланган ҳолда) исириқ тутатиш, кўпроқ суюқлик ичиш, компот, лимонли, асалли, малинали чой ичиш, илиқ ванна қабул қилиш тавсия этилади.

Каромат ОДИЛОВА, 2018-04-11, 19:07
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.