26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятимизда шундай завод бор

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги “Бумпром” МЧБ қоғоз қолдиқларидан картон ишлаб чиқаришни жонлантирмоқда. 2016 йили ишга туширилган лойиҳалардан бири “Оңтүстік” индустриявий минтақасида жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 200 млн. тенгени ташкил этади. Корхона йилига 4 минг, ойига эса 350 тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Бугунги кунда заводда 30 одам иш билан таъминланган.

Корхона раҳбарининг ўринбосари Серик Ташназаровнинг таъкидлашича, заводга керакли хомашё Қизилўрда, Алмати, Шимкент шаҳарларидан келтирилади. Ишлаб чиқаришга керакли макулатуранинг 1 килограмми 40 тенгедан сотиб олинмоқда.

– Заводнинг тўхтовсиз ишлаб туриши учун қоғоз қолдиқлари, яъни макулатура керак. Хомашёнинг баҳоси кундан кунга ўсмоқда. Шу сабабли, “Атамекен” тадбиркорлик палатасига ушбу хомашё турини хорижга чиқариш чеклаб қўйилса, деган таклифимизни йўлладик, – дейди “Бумпром” МЧБ раҳбарининг ўринбосари Серик Ташназаров.

Заводда тўхтовсиз ишлаб турган асбоблар Хитойдан олиб келинган. Қоғоз қолдиқларидан картон ишлаб чиқарадиган дастгоҳларда маҳаллий фуқаролар ишламоқда. 

Ҳозирги кунда завод маҳсулотларига эҳтиёж катта. Буюртмалар Павлодар, Қарағанди, Алмати вилоятларидан тез-тез келиб тушяпти. Корхона маъмурияти келажакда ўз маҳсулотларини қўшни Ўзбекистон, Қирғизистон давлатларига юборишни ҳам режаламоқда.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-04-11, 19:22 544
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.