26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мақтаарал туманида – янги ҳоким

Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмуриятининг ва Мақтаарал туман мас­ла­­­­­­­­­­­ҳа­­­­­­­­­тининг розилиги би­лан Жа­­­мантай Қанайули Бей­­­­­­сен­­­баев Мақтаарал тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ҳокимни туман зиёлиларига таништирган минтақа раҳбари унинг келгуси ишларига му­ваффақият тилаб, Элбоши томо­нидан тасдиқланган давлат дас­турларининг сифатли амалга оширилишида алоҳида жонбозлик кўрсатишни топширди.

– Президент жорий йилги Мактубида қишлоқ хўжалигига катта эътибор қаратди. Айниқса, ушбу соҳани рақамлаштириб, маҳсулот етиштиришни орттириш вазифасини  кўндаланг қўйди. Бу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштиришда Жамантай Бейсенбаевнинг тажрибаси ва малакаси етарли деб ўйлайман. Ҳозирги кунда бу ерда баҳорги ишлар қизғин, ғўза уруғи етарли. Кўкламги ишларни маромига етказиб, ҳудуднинг иқтисодиётини орттиришни, қолаверса қайта ишлаш соҳасига сармоядорларни жалб этиб, полиз ва сабзавот экинлари экспортини кенгайтиришни топшираман, – деди Ж. Туймебаев.  

Ж. Бейсенбаев 1958 йили дунёга келган. Олий маълумотли. Ихтисоси бўйича олим, агроном, адвокат. Меҳнат фаолиятини 1982 йили Алмати шаҳар Қаскелен тумани “Пригородний” давлат фирмасида катта агрономликдан бошлаган. Жетисай туман ҳоки­ми­нинг биринчи ўринбосари, Матаарал туман қишлоқ хўжалик бошқармаси раҳбарининг ўринбосари, Жетисай шаҳри ҳокими, Мақтаарал тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

2011 йил июнь ойидан Мақтаарал тумани, Жетисай  шаҳри ҳокими, 2015 йили Мақтаарал тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. 2016 йилнинг август ойидан бугунга қадар Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси бўлган.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-04-11, 23:02
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.