26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

ҚР Президенти  Маъму­­­рияти розилиги ҳамда Жанубий Қозоғистон ви­ло­я­ти ҳокими Жансейит Туй­­­­­­­­­мебаевнинг фармойиши би­­­­­лан Ербўл Қуанишули Тас­­­­­­журеков вилоят ҳоки­ми­­нинг ўринбосари этиб тайинланди.

Минтақа раҳбари ви­лоят ҳокимининг янги ўрин­босарини ҳоким девонига таништирди. 

– Вилоят ҳокимининг ўрин­босари Бауржан Сал­­дарули Жамалов бошқа ишга ўтганлиги сабабли бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари лавозимига Ербўл Қуанишули  Тасжуреков тайинланди. Бауржан Салдарули ўзига юклатилган соҳага етакчилик қилиш мобай­нида бир қатор яхши ташаббуслар, ижобий ўзгаришлар киритди, улар келгусида давом эттирилади. Ўз номимдан ҳамда ҳамкасб­ларим номидан унга миннатдорчилик билдираман. Энди Ербўл Қуанишули шу йўналишда ишларни давом эттириб, ўз малакаси ва ишбилармонлигини кўрсатиб, минтақа иқтисодиётининг ривожига ҳисса қўшади, деб ишонаман, – деди Ж. Туймебаев.

Ербўл Қуанишули 1979 йили Жамбил вилоятида дунёга келган. Олий маълумотли, ихтисоси – иқтисодчи, ҳуқуқшунос, давлат ҳамда маҳаллий бошқарув магистри. М. Х. Дулатий номидаги Тараз давлат универ­ситети, Х. А. Яссавий номидаги Хал­қаро қо­зоқ-турк университети, ҚР Прези­­ден­­­ти қошидаги Давлат бош­қа­рув академиясининг бити­рувчисидир. Шунингдек, “Бо­лашақ” халқаро дас­ту­ри­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг стипендиати, Фран­ция Республикаси Мил­лий маъмур­­­лаштириш макта­бини тамомлаган.

Е. Тасжуреков меҳнат йў­лини 1998-2001 йиллари “Қазнур” масъулияти чек­ланган биродарлигининг ме­не­­­­­­­­жери сифатида бошлаб, “Седанко-Қаза­қстан” МЧБ бош директорининг ўрин­­босари, “Профиль-Luх” биродарлиги директори бўлиб фаолият юритган.

2007-2013 йиллари Астана шаҳар 2-сонли Алмати туман судининг мутахассиси, Астана шаҳар суди девон мудири лавозимларида меҳнат қилган.

2013-2016 йиллари ҚР Минтақаларни ривожлантириш вазирлиги Тадбиркорлик сиёсатини ривожлантириш департаменти бошқарма раҳбари, Минтақаларни мони­торинглаш ҳамда баҳолаш департаменти бошқарма раҳбари, Миллий иқтисод вазир­лигининг Минтақалараро ҳамкорлик, таҳлил ва минтақаларни баҳолаш депар­таменти директорининг ўринбосари вазифаларини бажарган.

2016 йил ноябрь ойидан бугунги кунгача ҚР Сармоялар ва тараққиёт вазирлиги Сармоялар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-04-11, 23:05
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.