26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Ақилбексай”да сув етарли

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Сариоғоч ту­­ма­­­­­­­­нига иш сафари чоғида “Ақилбексай” сув омборининг фаолияти билан танишди.

Умумий сиғими 25 млн. куб метрли сув омбори Қўч­қор ота, Бирлик, Ўшақти қиш­лоқ округлари ҳудудида жой­лашган. 1987 йилда қурилган ушбу мажмуа 2014-2017 йил­ларда тўкис таъмирдан ўтказилган.

Минтақа раҳбари келгусида экин майдон­ларига керакли сувни вақтида етказиб туришни топширди.

– Жануб – аграр минтақа. Мақтаарал ва Сариоғоч ту­ман­ларида бу соҳа яхши ри­­­­­­­­­­вожланган. Сув омбори ҳу­­­­­­­­­­­­­­­­дуддаги обикор ерларга вақт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­и­да сув етказиб бериши ло­­зим. Шунингдек, “Қаз­сушар” муассасаси билан ҳам­кор­­­­­­лик­даги ишни жонлантириш керак, – деди Ж. Туймебаев.

“Қазсушар” РДК вилоят филиали тасарру­фидаги мазкур сув омбори 520 гектар ерни эгаллайди. 

Ушбу мажмуа келажакда 2000 гектар ерга сув етказиб бериш имконига эга.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-04-11, 23:07
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.