26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистон Президенти элчилардан ишонч ёрлиқларини қабуллади

Тадбир давомида Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаевга Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси, Туркманистон ҳамда Италия Республикаларининг Фавқулодда ва Мухтор элчилари ишонч ёрлиқларини топширдилар.

Давлат раҳбари тадбир иштирокчиларини Қозоғистондаги дипломатик миссияларининг бошланиши билан табриклаб, уларнинг хизматлари мамлакатлараро муносабатларни ривожлантиришга катта таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.

– Сизларнинг дипломатик фаолиятингиз элимиз учун аҳамиятли ва муҳим воқеаларга бой даврда бошланмоқда. Қозоғистон чорак аср давомида демократик тузуми қарор топган, фуқаролик жамияти шаклланган, иқтисодиёти ривожланган давлатга айланди, – деди Нурсултан Назарбаев.

Қозоғистон Президенти элимизда халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган кўп қиррали ташқи сиёсат давом этаверишини таъкидлади.

– Биз тинчлик ва хавфсизликни халқаро ҳуқуқ негизида мустаҳкамлашни кўзда тутадиган тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз. Бунга Қозоғистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзоси сифатида амалга ошириб келаётган хизмати далил, – деди Давлат раҳбари.

Нурсултан Назарбаев элимизнинг тинчликпарвар ишларда фаоллигига урғу бериб, Суриядаги низоларни бартараф этишда Астана жараёнининг алоҳида ўрин тутишини айтди.

Қозоғистон Президенти Италия Республикаси билан савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланиб бораётганига алоҳида тўхталди.

Учрашув якунида Нурсултан Назарбаев дипломатларни яна бир бор қутлаб, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги фаолиятида муваффақият тилади.

Akorda.kz, 2018-04-11, 23:10
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.