26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мангу эл ёшлари

Мустақил Қозоғистонда ёшларнинг ҳар томонлама билимли, зукко, бир сўз билан айтганда, баркамол бўлиб вояга етишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилмоқда. Элбошимиз Н. Назарбаев ўзининг жорий йилги Мактубида ўсиб келаётган авлод вакиллари ота-боболарининг муносиб издошларига айланишларини, қолаверса, ривожланган давлатлардаги тенгдошларидан қолишмасликлари учун замонавий билимни пухта эгаллашлари кераклигини бот-бот таъкидлаган. Ёшларимиз ҳам, ўз навбатида, кўрсатилаётган бундай ғамхўрликка шижоатли меҳнатлари билан жавоб қайтаришмоқда. 

Куни кеча Сайрам туманидаги Қорабулоқ қишлоқ округи ҳокимлиги ташаббуси билан қишлоқ маданият уйида “Мангу Эл ёшлари” деб номланган форумнинг уюштирилгани бежиз эмас. Маҳаллий ёшларга давлат томонидан кўрсатилаётган имтиёзларни кенг тушунтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ушбу тадбирда Сайрам тумани ҳокими С. Сапарбаев, муовини М. Ўразалиев, таълим бўлими мудираси Ў. Қўлдасова ва бошқалар иштирок этишди.

Самат Айдарханули, маҳаллий йигит-қизлар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик буюмлари кўргазмасини томоша қиларкан, уларнинг маҳоратига қойил қолганини яширмади.

 Туманнинг турли чеккаларидан келган йигит-қизлардан ташқари туман иш билан таъминлаш бўлими ходимлари иштирок этган мазкур форум сўнгида қатнашчилар томонидан туман ёшларига Мурожаатнома қабулланди.

Бу сингари тадбирларнинг тез-тез уюштириб турилиши ёшларимизни янги марралар сари ундаши турган гап.

 Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2017-05-22, 10:59 875
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.