26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туғилган ерга таъзим

Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги Шуҳрат Аҳмедов раҳбарлик қилаётган 10-сонли коллежда Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида белгиланган вазифалар доирасида “Тарбия ва билим”, “Маънавий мерос”, “Ота макон”,“Ахборот тўлқини” йўналишлари асосида турли тадбирлар ўтказиш режаланган.  Жумладан, ўқув йили мобайнида “Абайнинг “Насиҳатлар”и, “Диёримизнинг атоқли инсонлари”, “Маънавий мерос – янгиланиш ўзаги ”, “Тил – маънавий бойлик”, “Туғилган ерга таьзим!”, “Касбим – фахрим”, “Китоб – билим булоғи” мавзуларида синф соатлари, очиқ дарслар, учрашув, анжуман, экскурсия, танлов ва хайрия концертлари ўтказилди.     

Коллеж талабаларининг Жанубий  Қозоғистон вилоят таълим бошқармаси ташаббуси билан уюштирилган анъанавий “Өнер фестивалі – 2018”даги иштироки алоҳида эътиборга моликдир. Унда қатнашган Ҳ. Исаметовнинг “Менинг коллежим” қўшиғи, саҳна кўринишлари, қўшиқ ва рақслар, доира оҳанглари барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Фестиваль якунида коллеж директори Ш. Аҳмедов билан биргаликда саҳнага кўтарилган вилоят таълим бошқармаси қўшимча таълимни ривожлантириш маркази вакиллари  Ғ. Ақилбеков ва А. Кўшеновлар санъатсевар талабаларга ҳамда концерт дастурини тайёрлаган устозларга миннатдорлик билдиришди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, коллеж талабалари вилоят миқёсида ўтказилаётган танловларда пешқадамликни қўлдан бермай келишмоқда. 

 

Ҳ. ҚЎРҒОНБОЕВА, ижтимоий педагог, Н. КАРИМШИҚОВА, қозоқ тили ўқитувчиси. Сайрам даҳаси, 2018-04-13, 11:26
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.