26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йиғилганда садоқатли жўралар...

Инсон борки, инсонга суя­­­­­на­­­­­­­­­­ди. Чунки мукаммаллик одам­­­­­­­­­­­га хос эмас, қанчалик ин­­­­­­­­­­­­­­­­­­тил­­­­­­­­­­­­­­сакда, ҳар жиҳатдан тў­кис бўлиш имконимиз йўқ. Бу эса ижтимоий алоқаларни чу­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қурлаштириш заруратини кел­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тириб чиқаради. Хал­­қи­мизда қадимдан келаётган анъа­­­­­­­­на­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­вий ришталардан бири – ул­фатлар (жўралар, оғай­­­­ни­лар) ўртасидаги сами­мий муно­­­­са­бат­лардир. 

Шиддатли давримизнинг эв­­­­­­­­­­рилишлари ушбу сами­­­­­­­мий­­­­­­­ликка ҳам таъсирини кўр­­сат­гани сир эмас. Бугунги кун­­да кимлар учундир ҳафта (ўн кун, ой)да бир марта ўтадиган зиёфат – ул­­фатчиликдек тую­лади. Аммо аср­­­лар мобай­ни­да шаклланган жў­ра-улфат­чиликнинг мазмуни анча чуқур­роқ.

­­***

Илдизи минг йиллардан узунроқ “Ал­­­­­­­­­помиш” достони – ўзбек халқининг ўт­миши ҳақида кўплаб маълумотлар беради. Ёши улуғ авлод вакиллари ичида  уни ўқиб-тинглаб, таъсирланмаганлар саноқли бўлса керак. Илк марта ўқи­ганимда Алпомишнинг иккинчи бор қалмоқ элига йўл олганида у билан бирга кетиб, нобуд бўлган қирқ жўрасининг тақдирига жуда куйинганим ёдимда. Аммо айни вақтда улар яна бир марта бек болани ёлғиз жўнатиша олмасди. Чунки бу сафар унинг қалмоқ элига бораётгани ҳаммага маълум бўлган, номусини йўқотмаган ҳар бир жўраси унинг ёнида бўлиши шарт эди.

***

Йигитларнинг улфатчилиги (гапи, гурунги, ўтириши) турлича кечган. Уларни бирлаштирадиган нарса – ҳамиятчилик, уюшқоқлик, бирортасининг бошига келган муаммони биргаликда ҳал қилиш. “Тўртовлон тугал бўлса, унмаганни унди­рар”, нақли ҳам, балки, ана шундай якдил инсонларга нисбат бериб айтилган бўлса не ажаб... 

Амир Олимхон даврида Бухоронинг маърифатпарварлари бир даврага йиғилиб, фикрлашиб тургани, кейинчалик тарихда ўз изини қолдирган Файзулла Хўжаев ва бошқа кўплаб ёшларнинг етишиб чиқишида уларнинг улкан хиз­матига тарих гувоҳ. “Чиғатой гурунги” ва унинг тарихдаги ўрни китобларда ёзилган.

Давримизга яқинроқ келсак, ўтган асрнинг 40-йилларида Қорабулоқда шаклланган “Қирқ жўра”ни тилга оли­шимиз мумкин. Замон қаттиқ, қаҳат­чилик авж олган даврлар эди. Қишлоқдаги оқ-қорани таниган, билимга интилган ин­сонлар ягона давра атрофида бир­лашишган. Ушбу давра сиёсатни бир-бирига тушунтириш, қишлоқнинг аҳ­волини яхшилаш, элнинг қобилиятли болаларини Самарқанд, Тошкент, Алмати каби шаҳарларига ўқишга юборишга восита бўлишган экан. 

Отам раҳматли Абдусаттор Сармонов Орис қишлоғида туғилиб, ўсганди. Олий ўқув юртидан сўнг Ўзбекистонда ишлади, кейинчалик, иши туфайли Кўлкент қиш­лоғига кўчиб келди. Аммо умр бўйи орис­лик жўралари билан ҳамнафас бўл­­­­­ди. Айниқса, Абдурасул Имомадиев додамиз билан борди-келдилари жу­да яхши бўлганди. Бундай ҳолатлар ўзбекларда жуда кўп учраши сир эмас.

***

Улфат одатда йигитчалар вояга ета­ётган, оқ-қорани таниб, зиддиятли дунё­да ҳар бир инсон ўз ўрнини топишга интилаётган даврда шаклланади. Дили дилига яқин, сирдош, кўпинча тенгдош жўраларнинг дастлабки зафарлари ҳам, мағлубиятлари ҳам ўртада. Ҳеч кимга айтилмаган пинҳон кечинмалар ҳам, дастлабки бебошликлар ҳам ширин хотираларга айланиши учун оғайнилар орасида қолади. Улфат ичида йигитчалар сир сақлашни ҳам, муштга мушт билан жавоб қайтаришни ҳам ўрганишади. Ҳаётнинг синовларини енгишда кўп ҳол­ларда дўстлар, жўраларнинг ёрдами асқотади. Жўра-улфатларнинг қон-қариндошлар каби яқин бўлиб кетиши жуда кўп учрайдиган ҳолат. 

Ўзим гувоҳ бўлган воқеа: 1997 йил. Ҳали қийинчиликлар кўп давр. 30 ёшли йигитнинг рафиқаси отасининг уйига кетиб қолади. Жўралари муаммони ўр­ганишган, сабаб – бир ҳовлига икки ке­лин сиғмаётган экан. Жўраларнинг би­­­­­­­­­­­­­ри келин-куёвни яқин қариндошининг вақтинча бўш турган уйига жойлаш­ти­ришга келишади. Йигитнинг отаси ер участ­­­каси олди, келин-куёв укалари ёр­да­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мида хом ғишт қуйдилар, жўралар ҳа­­­­­­­шар қилиб, пойдеворга бетон қуйишди. Катта уйнинг ҳовлисидаги тераклар ке­­­­­­­­­­­­­­­­силиб, янги уйга ишлатилди. Қизнинг ота­­­си шифернинг харажатини кўтарди... Бу­­­­­­­­­­­гунги кунда уларнинг беш фарзанди, битта невараси бор.

Яқинда камхаржроқ укалардан бири тўнғич фарзандини уйлантирди. Тўй ўтгач, “Ҳорманг” деб бордик. “Элнинг ошини еганмиз, уялиб қоламанми, деб қўрққандим. Йўқ, худога шукур, жўра­­­ларим олиб келган тўёна жуда катта ёрдам бўлди”, деди у мамнуният билан. Кўнглимда эса бу укамизга тиргак бўла олган дўстларининг ишидан қувониб қўйдим.

Аммо ҳаётда ҳамма нарса ҳамиша яхши бўлавермайди. Сўнгги даврларда ёшлик-бебошлик туфайли тўйларда “куёв сотар” дилхираликка олиб кел­гани, жўра-улфатларнинг хурмача қи­лиқлари фалокатга сабаб бўлгани, ўртоқларнинг бир-бирининг оиласини бузгани ҳақида ҳам эшитиб қоляпмиз. “Улфат кўрган йигитларга ўхшамайди”, дейман ўзим­ча. Чунки, бир-бирини қўллаш ўрнига ерга уриб, камситишга ҳаракат қилаёт­ганларни на улфат, на жўра, на оғайни, на ўртоқ, деб аташ мумкин. 

Қанийди оталаримиз давридаги ул­фатчилик анъаналари, ўзаро ҳамият­чилик, мустаҳкам интизом, суҳ­бат­лашиш одоби, бир-бирини тушу­ниш ва оғир дамда қўллаб-қувватлаш, дўст сирини сақлаш каби удумлар жўралар орасида қайтадан тикланса! 

Сиз нима дейсиз, азиз газетхон?

Абдумалик САРМОНОВ, 2018-04-14, 13:07 596
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.