26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“СЕН” яхшими, ё “СИЗ”?

“Жанубий Қозоғистон” газетасининг 2018 йил 7-апрель сонида АЗАМАТ ТОВ­­БОЕВ­НИНГ “сен” яхшими “сиз”? ма­­қоласини ўқиб, кундалик ҳаётимизда учраб турадиган айрим жиҳатларга тўх­талмоқчиман. Мақола муаллифи “сиз” ва “биз”га ўзининг ёрқин фикр ва ми­­­­­­соллари билан анчагина маълумотлар бериб, мавзуга усталик билан ёндашган. Халқимиз орасида “сен” ҳам “сиз” ҳам бир оғиздан чиқади, деган ибора бот-бот ишлатилади. Умуман, оила аҳл­ларини “сиз” деган яхшими ёки “сен” деган? Аслида биз, ўзбеклар қадимдан ўзимиздан каттароқ ёшли одамга қўллаб келадиган “сиз” калимаси кўплик, яъни “сизлар” маъносини беради. “Сиз” сўзи кўпчиликка мурожаатда ишлатилади, ўзидан катта кишига ва умуман ҳар қандай шахсга нисбатан ҳурматни билдиради. 

Бизнинг миллатда “сен” ижобий маъно­да ҳам, салбий маънода ҳам ишлатилади. Ижобий маънода “сен” ўзига яқин олишни билдиради. Салбий маънода ишлатилса, “сен” ҳурматсизлик ифодаси бўлади. “Сиз” эса ҳурматни ифодалайди. Ёши кат­­­­­­­­та ёки ҳурматли одамларга нисбатан дои­­­­­­­­мо ва муттасил сизлаб гапирилади. Бу болаларга ёшлигидан ўргатилади. Бил­­­­­масдан “сен” деб юборилса ҳам бео­­­­­доблик бўлади. 

Ўзбекларда кичкина болага ёки тенг­дошига гапирганда “сен” деб айтиш ўзига яқин олишни билдирсада, балоғатга етгандан кейин тенгдошлар ҳам бир-бирларини сизлашга ўтадилар. Ўзидан катта одамга қарата “сен” деб гапириш мутлақо одобсизлик, ҳурматсизлик ҳи­собланади. Бир кишига хитоб қилганда “сиз” деган иборани қўллаш ўзбеклардан ташқари яна айрим тилларда, миллат­ларда борлигини ёдингизга соламиз. Кўпгина Европа миллатлари “сиз” де­ган иборани фақат давлат раҳбарига нисбатан ишлатишади. 

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, сизлаш, сенлаш тушунчаси тилдан тилга, миллатдан миллатга, жа­­­­­миятдан жамиятга, замондан замонга, мамлакатдан мамлакатга, баъзан ҳатто қишлоқдан қишлоққа, шаҳардан шаҳарга, шахсдан шахсга, ҳолатдан ҳолатга фарқ қилиши мумкин. 

Энди аёлларни сизлашга келсак, бу ўзбеклар учун ҳақиқатан яхши хис­лат. “Сиз” чиройли ва ёқимли сўз. Му­сулмонлар бир-бирларига ҳурмат ва эҳ­тиромда бўлмоқлари лозим. Оила ва эр-хотинлик муносабатлари жамият ҳаётининг негизларидан бири экан, оила аъзолари бир-бирларига ёқадиган энг яхши иборалар билан му­ро­жаат қи­­­лишлари тарғиб этилади. Ян­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ги турмуш қурган куёвларга, албатта, аёл­­­­­­­­­­­­­­­­­ларини сизлаш афзал экани таъкид­ланади. Демак, оилада бир-бирини сиз­лаш ёки сенлашга қатъий чегара белги­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лагандан кўра, бу ишни халқларнинг удумлари ва одамларнинг раъйларига қолдирган маъқул. 

Илойим, Аллоҳ таоло барчамизга бир-биридан рози бўладиган мазмунли ҳаёт ато этсин. Келинглар, азизлар, ма­қола муаллифи айтганидек, сизлар ҳам уриниб кўринг, атрофдагиларингизни ҳеч қачон “сен” деманг, хоҳ у кичик, хоҳ катта бўлсин. Ана шунда олам завқли, умрингиз баракали бўлади. Ахир,“сиз” ҳам “сен” ҳам бир оғиздан чиқади.

И. ТОЖИБОЕВ, меҳнат фахрийси. Сайрам даҳаси, 2018-04-14, 13:18
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.