26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бирлиги ярашган элмиз...

Президентимиз Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маъна­­вий янгиланиш” дастури доирасида, қолаверса, Қозоғис­­­­­­тонда Ўзбекистон йили муносабати билан жойларда турли мада­­ний-маърифий тадбирлар уюштирилмоқдаки, уларда қондош ва жондош бу икки халқнинг мангу дўстлиги, биродарлиги мадҳ этилаётир. 

Куни кеча Оқсувкентдаги Гулчеҳра Камол қизи етакчилик қилаётган А. Исмоилов номли касб-ҳунар коллежида “Дўстлигимиз ярашган мангу элмиз!” маданий тадбири ўтди. Ўзбек, қозоқ мил­лий либосларидаги йигит-қизлар меҳ­монларни хуштаъвозелик билан кутиб олишди. 

Директорнинг қисқа кириш сўзидан сўнг вилоят ўзбек драма театри актёрлари буюк бобокалонимиз мир Алишер Навоий ва унинг қадрдон дўсти Ҳусайн Байқаро қиёфасида саҳнага чиқишди. 

Сўнгра коллежда 12 йилдан бери фаолият юритаётган “Ёш қанот” таш­­килоти ташаббуси билан дўстлик, қар­­­­­дошлик мавзусида мушоира бошланди. 

Ўзбекистонлик меҳмонлар Зебо Нор­қулова, Матлуба Шоёқубова, Ни­­­­луфар Шамсиевалар сўз олиб, сер­­­қу­ёш мамлакатнинг алангали саломини ет­казиш баробарида иқтидорли ўзбек шоирларининг китобларини коллеж жамоасига ҳадя этди. Ўз навбатида ви­­­­­­­­­­­­­лоятимиздаги “Ижодкор” адабий уюш­маси аъзолари, шоир ва шоиралар У. Каримова, С. Камол қизи, Э. Султонова, А. Пратов,  М. Сафарова, З. Мўминжонов,  Қ. Баҳодирова ва бошқалар ҳам дўст­­­­­лик, она юртга муҳаббат мавзуида  шеърлар ўқишди. Коллежнинг со­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­биқ талабаси, ёш шоира Майсара Са­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­фа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рованинг “Миртемир элиданман” шеъри, ”Жанубий Қозоғистон” вилоят га­­­­­­­­­зе­таси бўлим мудири Зокиржон Мўмин­­жоновнинг чиқиши, коллеж талабаси Матлуба Худойберганованинг “Ватан” шеъри иштирокчиларда катта таассурот қол­дирди. 

Туман ўзбек этномаданият бирлаш­маси раиси Ғ. Раимқулов, туман масла­ҳати депутати М. Сиддиқов, “Исфижоб” МЧБ бош директори А. Умаров, Бобур номли мактаб директори Ш. Бойменов, Кўлкент қишлоқ ўзбек этномаданият бир­лашмаси раиси И. Қурбонов ва бошқа меҳмонлар ҳам дил сўзларини изҳор қилишди.

Тадбирнинг иккинчи қисми туман ма­даният уйида давом этди. Коллеж тала­­баларидан таркиб топган, хореограф Задибек Айжан етакчилигидаги “Сам­­­­­­­ғанур” рақс гуруҳи томонидан ижро этил­­­­­­­ган фарғонача, бухороча ўзбек ҳам­­­­да қозоқ халқ рақслари ёшларнинг мил­­­­­­­­лий санъатимизга бўлган қизиқиш­ла­ри нақадар юқори эканини кўрсатди, “Ўз­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бегим келинлари” танловида 23 на­фар қиз иштирок этди. 

Унда Элмира Эра­шева бош совринни қўлга киритса, Дил­ноз Тоштанова, Эл­нура Анорқулова, Зуҳ­ра Турсунқулова ва Сўғдиёна Йўлдо­ше­валар “Иболи”, “Кўркам”, “Жозибали” ҳамда “Томошабин меҳрини қозонган” но­­­минацияларига сазовор бўлдилар.        

Келгусида Қозоғистонда Ўзбекистон йили дастури доирасида кўплаб шу каби маданий-маърифий тадбирлар кўзда тутилганки, улар икки қардош халқнинг азалий дўстлиги бардавом бўлишига ҳис­са қўшади. Зеро, бозори бир, мозори бир ўзбегу қозоқнинг орасига ҳеч ким  раҳна сололмагай. 

И. КАРИМОВ, 2018-04-14, 13:21
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.