26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Топганимиз тўйга буюрсин!

Ўзбеклар тўйи энг серхаражат тўйлардан ҳисобланса ажаб эмас. Тўй яхши нарса, ота-бобомиздан келаётган удум. Лекин тўйнинг яхши жиҳати шундан иборатки, тўй-маърака маълум бир ўлчамда, чегараланган бўлиши зарур. У ҳар жиҳатдан чиройли, ортиқча дабдабасиз ўтса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу жиҳатга кўнгил вақти аллақачон келди. Лекин биз буни унутиб қўймоқдамиз, негадир. Ҳаммамиз ўзгалардан сал юқорироқ, баландроқ бўлишни истаймиз. 

Мен ўзгаларнинг моддий бойлигини санашдан йироқман. Лекин шу ортиқча сарф-харажатни оиламиз фаровонлигига ишлатсак, айни муддао бўлмасмиди?!.Ким ўзарга қилинаётган тўйлар керакми? Тўй бир кунда ўтади, кетади. Лекин яна оилада 4-5 фарзанд бор. Шу тўй харажатини болаларимиз келажаги учун, яъни илм олишига сарфласак, мақсадга мувофиқ бўлармиди?! Қайсидир миллатда болаларнинг илм олишига тахминан 100 минг доллар сарфларкан. Фарзанди 2 ёшга тўлгандан бошлаб уйига яхши бастакор, иқтисодчи, ўқитувчи ҳамда молиячиларни таклиф этиб, болага илм берар экан. Биз тарбияга эмас, тўйга ўринсиз маблағ сарфлаймиз. Ана шу пулга яхши билим, касб-ҳунар олиш мумкин эди-ку! Ўзимиз билмаган ҳолда болаларимиз келажагига болта уриб қўямиз. Ва айбни кимлардандир излаймиз. 

Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбеклари бир-бирига яқин ҳудудларда яшасалар ҳам тўйлари бир-биридан кескин фарқ қилади. Айрим шаҳар, қишлоқ ва туманларда тўйлар файзли, ихчам ўтади, баъзиларида эса бунинг акси.

Мен яқинда Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида тўйда бўлиб қайтдим. Борган жойимизда қиз узатишди. Ўзбекистон Республикаси Президенти кўрсатмаси билан бир қатор енгилликлар киритишибди. Улар қизи бор хонадонларга тааллуқли экан.

Аниқроғи қиз узатаётган оила тўй қилмас экан. Яъни, у хонадонда ҳеч қандай базм оқшоми бўлмайди. Кундуз куни ош тортилиб, эҳсон берилар экан, холос. Тўй йигитникидагина бўларкан. Қизни узатиб олиб келгандан сўнг йигитнинг уйида базм оқшоми уюштириларкан. Бу тартиб кўпчиликка маъқул бўлибди. Тўй сарф-харажати анча камайибди. 4-5 нафар қизи бор хонадонлар учун бу жуда яхши. 

Қарз кўтариб қилинган тўй кимга керак?!. Ундан кўра фарзандларимизга Худодан соғлик, тинчлик, бахт сўрайлик, азизлар! Қарзга қилинган эҳсон ҳам Аллоҳнинг даргоҳида қабул бўлмайди. Шунинг учун тўйларни, маъракаларни ихчамлаштирсак, мақсадга мувофиқ бўларди. 

Ҳозирги бозор иқтисодиётида кўрпага қараб оёқ узатиш айни муддао. Топган пулингни ақл билан тежаб-тергаб ишлатсанг, тўйлар қилсанг, эл-юрт олдида бебурд бўлмайсан. Аллоҳнинг одамзодга берган буюк неъмати тафаккурдир. Демак, ақл билан, фаросат билан иш юритсак, юзимиз ёруғ, кўнгилларимиз чароғон бўлади.

Сиз нима дейсиз, азиз ҳамюртим?

Абдужаббор Аҳмедов, жамоатчи мухбиримиз, 2018-04-14, 13:25 922
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.