26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлик ришталари мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 9 апрели – буюк соҳибқирон Амир Темур таваллуди куни 30га яқин қозоғистонлик зиё­­лилар, ОАВ вакиллари Тошкент шаҳрига бориб қайтдилар. У ерда “Амир Темур ва темурийлар дав­латида халқ дипломатиясининг роли” мавзуида халқаро анжуман ўтди. Бу улкан тадбир Амир Темур хиёбонида, буюк соҳибқирон ҳайкали қошида кўпгина жамоат вакилларининг иш­тирокидаги йиғилиш билан бошланди. Давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, маданият ва санъат вакиллари, ўқувчи ёшлар, Темурбеклар мактабларининг талабалари тўпландилар. 

Бир томонда карнай-сурнай  наволари, иккинчи томонда ёш мақомчиларнинг дилтортар қў­шиқлари, учинчи томонда ҳар­бий оркестр садолари янграб, ҳиёбоннинг файзига  файз қўшди. 

Тадбирни табрик сўзи би­лан бошлаган Халқаро Амир Те­­­­­­­мур хайрия жамоат фонди ра­­­­­иси Нозим Ҳабибуллаев даст­лабки сўзни Қозоғистоннинг Ўз­бе­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кистондаги Фавқулодда ва Мух­­­­­­­­­­тор элчиси Е. Ўтембаевга  бер­­­­­­­­­ди. Элчи жаноблари тад­бир иш­­­­­­­­­­­­­­­тирокчиларининг ушбу анжуман би­­­лан қутлаб, икки қардош ва  қон­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дош эл Президентларининг ўза­­­­ро иқдисодий, маданий-маъри­­­­­­­­­фий ва адабий алоқа­лар­­­­ни ривожлантиришга қў­ша­­­­ёт­­­ган улкан ҳиссалари, барча мав­­­жуд тўсиқлар барта­раф эти­­­­­­­­­­­­­лаёт­­­­­ганлиги, ўзаро алоқа­лари­миз кучайиб бораётганлигини  мам­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нуният билан эътироф этди.  Шу билан бирга буюк саркарда Амир Темурнинг бутун дунёда, шу жумладан Қозоғистон худудида амалга оширган эзгу ишларини алоҳида таъкидлади. 

Йиғилишда таниқли олимлар, шоирлар, талабалар сўзга  чиқ­дилар. Амир Темур ҳайкали пойи гулчамбарларга  тўлиб кетди. 

Анжуман Темурийлар сал­та­­­­нати тарихий музейининг маж­­­­­­­лислар залида давом эт­ди. У ер­да ҳам элчилар та­­рих­­­­­­­­­чилар, файласуфлар со­­­­­­­­ҳиб­­­­­­­­­­­­­қи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рон бобомиз ва тему­рийлар дав­­­­латининг халқ дипло­матия­сидаги роли ҳақида  мазмунли ва қизиқарли фактларга бой маърузалар қилдилар. Ўзбе­кис­тон халқ артисти Теша Мўми­­­­­нов Абдулла Ориповнинг “Соҳиб­қирон” шеърий драмасидан моно­лог ўқиб, анжуманга  ўзгача шукуҳ бағишлади. 

Қозоғистон ўзбек этнома­да­ният бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси, Хал­қа­ро Амир Темур хайрия жамғар­масининг Қозоғистондаги бўлими раҳбари Икромжон Ҳошимжонов сўзга чиқиб, Амир Темурнинг Қо­­­­зо­­ғистондаги бунёдкорлик иш­лари: тарихий обидалар, Хожа Аҳмад Яссавийнинг маҳобатли мақбараси бугунги кунда жаҳон  му­­сулмонларининг йирик қадам­­­жосига айланганлиги, кўпгина эзгу ишлари, номининг бизнинг ўлкада  абадийлаштирилганлиги, Ўтрор заминини ободонлаштириш бо­расидаги режалар ҳақида ай­­­­­­­­­­тиб ўтди. Сўзининг сўнгида буюк соҳибқирон сиймосини яратган Абубакир Хонхўжаевга сўз нав­­­­­­­­­батини берди. У ўзининг гулду­­­рос овози, темурийларга хос сав­­­­­­­­­латию либоси билан буюк сар­­­­­­­­­­карданинг монологини ўқиб, ан­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жуман иштирокчиларининг ол­­­­­­қишига сазовор бўлди. 

Шоирларимиз Ҳурбуви Оди­лова, Ғуломий, Зокиржон Мавлон­қулов, Файзулла Икромов ва бошқалар Амир Темурга бағиш­­ланган шеърларини ўқиб берди­лар.  

Тадбир сўнгида меҳмонлар музей билан яқиндан  танишдилар. Музейга қўйилган экспонатлар ичида ҳамюртимиз, таниқли ди­зайнер-ҳунарманд Носир Ҳам­­­­­­­­­­роқулов ясаган Дошқозон ва Яссавий мақбарасининг макет­­ларини кўриб, муаллифнинг  ҳам, бизнинг ҳам қалбимиз фахр туй­ғусига  тўлиб-тошди. 

Сафаримиз эзгулик, тинчлик ва дўстлик тараннуми бўлди, десам  янглишмайман. Қардошлигимиз, иноқлигимиз бардавом, дўстлик ришталаримиз мустаҳкам бўла­версин.

Бегмат Турдиқулов, нафақадаги устоз, 2018-04-14, 13:30 859
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.