


Жорий йилнинг 9 апрели – буюк соҳибқирон Амир Темур таваллуди куни 30га яқин қозоғистонлик зиёлилар, ОАВ вакиллари Тошкент шаҳрига бориб қайтдилар. У ерда “Амир Темур ва темурийлар давлатида халқ дипломатиясининг роли” мавзуида халқаро анжуман ўтди. Бу улкан тадбир Амир Темур хиёбонида, буюк соҳибқирон ҳайкали қошида кўпгина жамоат вакилларининг иштирокидаги йиғилиш билан бошланди. Давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, маданият ва санъат вакиллари, ўқувчи ёшлар, Темурбеклар мактабларининг талабалари тўпландилар.
Бир томонда карнай-сурнай наволари, иккинчи томонда ёш мақомчиларнинг дилтортар қўшиқлари, учинчи томонда ҳарбий оркестр садолари янграб, ҳиёбоннинг файзига файз қўшди.
Тадбирни табрик сўзи билан бошлаган Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Нозим Ҳабибуллаев дастлабки сўзни Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Е. Ўтембаевга берди. Элчи жаноблари тадбир иштирокчиларининг ушбу анжуман билан қутлаб, икки қардош ва қондош эл Президентларининг ўзаро иқдисодий, маданий-маърифий ва адабий алоқаларни ривожлантиришга қўшаётган улкан ҳиссалари, барча мавжуд тўсиқлар бартараф этилаётганлиги, ўзаро алоқаларимиз кучайиб бораётганлигини мамнуният билан эътироф этди. Шу билан бирга буюк саркарда Амир Темурнинг бутун дунёда, шу жумладан Қозоғистон худудида амалга оширган эзгу ишларини алоҳида таъкидлади.
Йиғилишда таниқли олимлар, шоирлар, талабалар сўзга чиқдилар. Амир Темур ҳайкали пойи гулчамбарларга тўлиб кетди.
Анжуман Темурийлар салтанати тарихий музейининг мажлислар залида давом этди. У ерда ҳам элчилар тарихчилар, файласуфлар соҳибқирон бобомиз ва темурийлар давлатининг халқ дипломатиясидаги роли ҳақида мазмунли ва қизиқарли фактларга бой маърузалар қилдилар. Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” шеърий драмасидан монолог ўқиб, анжуманга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси, Халқаро Амир Темур хайрия жамғармасининг Қозоғистондаги бўлими раҳбари Икромжон Ҳошимжонов сўзга чиқиб, Амир Темурнинг Қозоғистондаги бунёдкорлик ишлари: тарихий обидалар, Хожа Аҳмад Яссавийнинг маҳобатли мақбараси бугунги кунда жаҳон мусулмонларининг йирик қадамжосига айланганлиги, кўпгина эзгу ишлари, номининг бизнинг ўлкада абадийлаштирилганлиги, Ўтрор заминини ободонлаштириш борасидаги режалар ҳақида айтиб ўтди. Сўзининг сўнгида буюк соҳибқирон сиймосини яратган Абубакир Хонхўжаевга сўз навбатини берди. У ўзининг гулдурос овози, темурийларга хос савлатию либоси билан буюк саркарданинг монологини ўқиб, анжуман иштирокчиларининг олқишига сазовор бўлди.
Шоирларимиз Ҳурбуви Одилова, Ғуломий, Зокиржон Мавлонқулов, Файзулла Икромов ва бошқалар Амир Темурга бағишланган шеърларини ўқиб бердилар.
Тадбир сўнгида меҳмонлар музей билан яқиндан танишдилар. Музейга қўйилган экспонатлар ичида ҳамюртимиз, таниқли дизайнер-ҳунарманд Носир Ҳамроқулов ясаган Дошқозон ва Яссавий мақбарасининг макетларини кўриб, муаллифнинг ҳам, бизнинг ҳам қалбимиз фахр туйғусига тўлиб-тошди.
Сафаримиз эзгулик, тинчлик ва дўстлик тараннуми бўлди, десам янглишмайман. Қардошлигимиз, иноқлигимиз бардавом, дўстлик ришталаримиз мустаҳкам бўлаверсин.
-
2018-04-27, 10:12
Шимолга кўчишни истайсизми?
-
2018-04-26, 12:49
Тарихи теранга ёйилган мактаб
-
2018-04-26, 12:45
“Нурли йўл”– келажакка бошлар йўл
-
2018-04-26, 12:42
Қўшиқ сеҳри – дил оройиши
-
2018-04-26, 12:41
Театр яна ғолиблар сафида
-
2018-04-25, 20:08
Атомни ижод этиб...
-
2018-04-24, 15:00
Жанубий Қозоғистон вилоятининг Тулкибош туманини қайта номлаш тўғрисида
-
2018-04-24, 11:34
Замину замонни яшнатди лола
-
2018-04-24, 11:29
Ҳамкасблар зиёратга келди
-
2018-04-24, 11:25
Келажакка устувор қадамлар билан
-
2018-04-24, 11:21
Эски Иқонда – ижтимоий савдо маркази
-
2018-04-24, 11:19
“Сув захиралари-Маркетинг” – 20 ёшда
-
2018-04-24, 11:11
Тулкибошда ёнғоқзор барпо этилади
-
2018-04-24, 11:05
Тўлебийда 250 минг тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
-
2018-04-24, 11:02
50га яқин дам олиш маскани хизматга шай
-
2018-04-27, 10:18
“Тулпар”даги янги уйлар битди
-
2018-04-24, 15:00
Жанубий Қозоғистон вилоятининг Тулкибош туманини қайта номлаш тўғрисида
-
2018-04-24, 11:34
Замину замонни яшнатди лола
-
2018-04-24, 11:29
Ҳамкасблар зиёратга келди
-
2018-04-24, 10:59
Салмоқли натижалар, залворли режалар
-
2018-04-21, 23:57
“Самұрық-Қазына”нинг тараққиёт стратегияси янгиланди
-
2018-04-21, 23:54
Кўргазма ўтди
-
2018-04-21, 23:52
Ўрбулоқ жангига 375 йил тўлиши муносабати билан халқаро илмий анжуман ўтказилди
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.