26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубда чигирткага қарши кураш бошланди

Минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев Сариоғоч туманига сафари чоғида заракунандаларга қарши кураш аҳволи билан ҳам қизиқди. 

Вилоятда чигирткага қарши кимёвий кураш ишлари ҳудуддаги 350 минг гектар ерда жадал олиб борилмоқда. Унинг 60 фоизи ер усти агрегатлари, 40 фоизи авиация орқали амалга оширилади. Буни Сариоғоч тумани Бирлик қишлоқ округида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев раислигида ўтган анжуманда Жанубий Қозоғистон вилоят ҳудудий инспекцияси раҳбари Нуржан Қашкенов маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, кимёвий кураш тадбирлар ўтган йилга нисбатан 1,3 бараварга қисқарган. 

– Жорий йилда мароккаш чигирткасига қарши кураш ишларига 91та ер усти пуркагичи жалб этилди. Улар 184,4 минг гектар ерда зарарсизлантириш ишларини олиб борди. Шунингдек, 6та АН-2 самолёти ёрдамида 137,6 минг гектарга кимёвий ишлов берилди, – деди Н. Қашкенов. 

– Жорий йил чигирткага қарши кураш ишлари ўта пухта юритилиши керак. Бунинг учун зараркундаларни қанот чиқармасдан бурун йўқотмасак, кейин ўзини ушлатмайди. Ҳар биримиз қўлимиздан келганча экинларимизни асраб-авайлашга ҳаракат қилиб, мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашимиз лозим. Шунинг учун махсус штаб ишларини жадаллаштириб, туман ва шаҳар ҳокимлари тегишли мутахассисларни ажратиши, минтақавий инспекция билан биргаликда иш олиб боришлари шарт. Шундагина экин майдонларимизни зараркунандалардан сақлаб қоламиз, – деди Жансейит Қансейитули. 

Чигирткага қарши кимёвий кураш Чордара, Арис шаҳарларида ҳам олиб борилади. 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2018-04-14, 13:36 675
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.