26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Саодатли келажакни кўзлаган бешта ташаббус

“Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси” мурожаатида Элбоши:

«Биз элнинг бирлиги ва мамлакатнинг оқилона сиёсати туфайли барча синовлардан обрў билан ўтдик», деб, этнослар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч элнинг бузилмас бирлигига асос бўлса, эзгу тадбирлар халқимизнинг кенг феъллиги ва очиқ кўнглининг ёрқин кўринишига айланаётгани, замонавий Қозоғистонимиз тараққиётига ҳар бир ватандошимиз ўз ҳиссасини қўшаётганини тилга олади. Давлат раҳбари Мустақилликнинг тақдирини ҳал этувчи сонияларда ҳамиша қўллаган халқимизга миннатдорчилик билдириб, саодатли келажакни кўзлаган бешта ташаббусни эълон қилди. 

Булар – “Ҳар бир оилага бошпана олишнинг янги имкониятларини бериш”, “Маоши кам ишчиларнинг меҳнат ҳақини ошириш учун солиқ миқдорини камайтириш”, “Олий таълим олиш имконияти ва сифатини ошириб, талаба ёшларнинг ётоқхонадаги аҳволини яхшилаш”, “Кичик насиялар беришни кўпайтириш”, “Мамлакатни табиий газ билан таъминлашни давом эттириш”. 

Давлат раҳбари кўтарган ижтимоий ташаббусларни минтақада амалга ошириш вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш ва аҳолининг турмуш даражасини кўтариш имкониятини кенгайтиради. Чунончи, биринчи ташаббус: “Ҳар бир оилага бошпана олишнинг янги имкониятларини бериш” мақсадида, жорий йили минтақада уй-жой қурилиши қатъий назоратга олинади. Масалан, 77та иншоот қурилишига 27,4 млрд. тенге ажратиш кўзланган. “Қишлоқ ўқитувчиси ва шифокорига хизмат квартираси” лойиҳаси бошланиб, бу йил 9та тумандаги 20та аҳоли манзилида 212та квартирали 20та хизмат уйли қурилиши бошланади. 2018 йилда барча молия манбалари ҳисобидан 730 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга берилади. Шунингдек, 13,8 млрд. тенгени ташкил қиладиган 22,9 минг квадрат метр ёки 1644та хонадонга эга 28та кўп қаватли уйнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, республика бюджетидан қўшимча маблағ ажратилади.

Иккинчи ташаббус – “Маоши оз ишчиларнинг меҳнат ҳақини кўпайтириш учун улардан олинадиган солиқни камайтириш” бўйича 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб, ишчиларнинг маошидан 1 фоизгина солиқ олинади.

Учинчи ташаббус: “Олий таълимнинг оммабоплиги ва сифатини ошириб, талаба ёшларнинг ётоқхонадаги аҳволини яхшилаш” бўйича Элбоши 54 минг грантга қўшимча равишда 2018-2019 ўқув йилида яна 20 минг грант ажратишни топширди. Улардан 11 мингтаси техник мутахассисликлар бўйича бакалавр таълимига тегишли. Бу – янги иқтисодиётда кучли талабга эга бўладиган минглаб янги мутахассис тайёрлашга имкон беради. Бу ҳам Президентимизнинг ёшларга ғамхўрлигидан далолат. Шунингдек, 2022 йилнинг сўнгигача республика бўйича талабаларга мўлжалланган 75 минг ўринли ётоқхоналар қурилади. 

Тўртинчи ташаббус – “Кичик насия беришни кўпайтириш” бўйича Элбоши 2018 йилда қўшимча 20 миллиард тенге ажратиб, кичик насияларнинг умумий миқдорини 62 миллиард тенгега етказишни топширди. Мазкур ташаббус минглаб одамларга ўз ишини очишга имкон бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Ташаббуснинг қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантиришда қўл келиши аниқ.

2018 йилда “Натижали иш билан таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 90 минг киши иш билан таъминланади. Қўшимча ажратиладиган 20 млрд. тенгедан минтақадаги тадбиркорлар ҳам тегишли улушини олади.

Бешинчи ташаббус – “Аҳолини табиий газ билан таъминлашни давом эттириш”. Ўтган йили вилоятда 44та аҳоли манзилига табиий газ етказилди. 2018 йилда “зангори олов” билан таъминлаш соҳасида 67та иншоот қурилишига 16 млрд. тенге ажратиш кўзда тутилган. Натижада, 42та аҳоли манзилига табиий газ ўтказилиб, вилоятдаги 386та аҳоли манзили ёки аҳолининг 64,5 фоизини таъминлаш режалаштирилган.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2018-04-14, 13:37
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.