26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ажойиб кўргазма

“Маънавий янгиланиш” дастури доирасида минтақада амалга оширилган ишларнинг якуний кўргазмасини ҚР Президенти қошидаги Ёшлар сиёсати бўйича кенгашнинг XXI сайёр Пленар мажлисига атайин ташриф буюрган ҚР Давлат котиби Гулшара Абдиқалиқова, ҚР Дин ишлари ҳамда фуқаровий жамият вазири Дархан Калетаев, ҚР Маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиули, ЖҚВ ҳокими Жансейит Туймебаев ҳамда Пленар мажлисда иштирок этувчи элимизнинг етакчи ёшлари томоша қилишди.

Кўргазмани ташкил этишдан мақсад – Жанубнинг тарихий-маданий мероси ҳамда ҳунармандлар, амалий санъат усталарининг асарлари, фототасвирчилар, ҳайкалтарошлар, рассомларнинг ижодини тарғиб қилиш эди.

Томошабинлар эътиборига вилоятнинг тарихий-маданий жойлари, маданий тадбирлар, бадиий, ҳужжатли ва анимациявий фильмлари, машҳур рассомларнинг асарлари, ҳайкалтарошлар ижодидан намуналар, вилоятнинг манзарали жойлари тасвирланган суратлар, шунингдек, ёзувчи-шоирларнинг китоблари, миллий кийимлар ҳамда "Қозоғистондаги 100 янги исм" лойиҳасига киритилган фуқаролар ҳақидаги кўргазма ҳавола этилди. 

Айтганча, Элбошининг дастурий мақоласи доирасида Жанубий Қозоғистон вилоятида бир йил ичида 4370та тадбир уюштирилди. Натижада минтақа дастурий мақолада таъкидланган вазифаларни бажариш бўйича вилоятлар ўртасида олдинги сафга чиқди.

Келгусида “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида “Ўрдабоши тоғи” қўриқхона музейида эл бирлигини тарғиб қилган қозоқ халқи бийлари Тўлебий, Қазибекбий, Айтекебий ёдгорлигини ўрнатиш ҳамда “Уч бий” кўп серияли фильми ва “Ўрдабоши – бирлик байроғи”, “Қадим Туркистон”, “Шимкент тарихи”, “Оқсыз оқиғасы” номли анимациявий фильмларни суратга олиш режалаштирилган.

М. УСМОНОВА, 2018-04-14, 13:42 654
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.