26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Умр ўтмоқда

Ҳақни излаб, йўллар босиб, толиб оёқлар,

Ойдин кеча, изғирин тун, кезиб сўқмоқлар.

Кўнгил хижил, қора кўзда мунгли нигоҳлар

Чеҳраларга чизиқ тортди кўп изтироблар.

 

Мўъжизалар яратувчи якка илоҳдир.

Инсонларнинг яралиши сир-саноатдир.

Ҳар не бўлса тақдирингда, ёзмиш илоҳдир,

Тақдирига шукур қилиш ўзи бир бахтдир.

 

Ҳаққа ишонч бўлса, ниятинг ижобатдир,

Агар соғлик бўлса, ҳар кунинг ғаниматдир.

Озор берсанг инсонларга бу иш гуноҳдир,

Ҳар инсонга доим Роббим ўзи паноҳдир.

 

Омадлига нобакорлар қўяр тузоқлар,

Не мақсадда пок инсонни бундай азоблар.

Кўзи очиқ, қалб кўзи кўр, беор нопоклар,

Диёнатли инсонларнинг юрагин доғлар.

 

Дунё кенгку, сиғар барча аҳли мўминлар,

Мансаб учун дўстни сотмас асл мўминлар.

Дўст кўриниб, сиринг олар, аҳли лаинлар

Фойдаланар сиринг сотиб, насли малъунлар.

 

Миллат, дини, тили учун, қанча инсонлар,

Дили куйиб, ёниб-куйлаб умри ўтмоқда. 

Лоқайдликнинг гирдобида баъзи инсонлар,

Маст бўлишиб, қалби мудроқ умри ўтмоқда.

 

Эли учун, юрти учун, Ватани учун.

Мард инсонлар ҳақни сўзлаб умри ўтмоқда.

Бардош бериб Роббим ҳақни суйгани учун,

Ҳар синовга, ғолиб бўлиб, умри ўтмоқда.

 

Ҳаёт шошқин дарёдайин оқиб ўтмоқда,

Ноҳақ ишлар қанот ёйиб, авж олмоқда.

Тўғриларни қўлланг доим дўстлар ҳақ учун,

Ҳақнинг сўзин сўзланг дўстлар, умр ўтмоқда.

 

 

Победа АБДАЗИМОВА, "Ижодкор" ва “Шуъла” ижодий уюшмалари аъзоси., 2017-05-22, 11:02 767
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.