26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эволюцион замонавийлашув пойдевори

Нурсултан Назарбаев “Янги гуманитар таълим. Қозоқ тилидаги 100 янги дарслик” лойиҳаси доирасида нашр қилинган китобларнинг тақдимот маросимида иштирок этди

Тадбирда Давлат раҳбарига маънавий янгиланиш дастурини амалга ошириш доирасида таржима қилиниб, нашр этилган 18та дарслик таништирилди.

Элбоши “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласининг қозоғистонликлар томонидан кенг қўлловга эга бўлганини айтиб, унинг айрим йўналишлари бўйича бажарилган ишларнинг натижаларига тўхталди.

– Барча минтақалар “Туғилган ер”, “Муқаддас жойларнинг харитаси” ҳамда “100 янги ном” лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда. Бир йил ичида меценатлар маблағи ҳисобидан ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришга ўнлаб миллиард тенге ажратилди. 700дан зиёд маданий ёдгорликлар таъмирланиб, аслига келтирилди. Юзлаб илмий экспедициялар уюштирилди, – деди Президент.

Нурсултан Назарбаев қозоқ тилининг янги алифбосини муҳокама этиш жараёни муштарак жамиятимиз мустаҳкамлигини намойиш этадиган тарихий қадамга айланганини таъкидлаб ўтди. 

Давлат раҳбари маънавий янгиланиш доирасидаги ишларнинг аҳамиятига тўхталиб, “100 янги дарслик” лойиҳасининг ёш авлодга таълим бериш ишидаги роли улкан эканини айтди. 

– Ёшларимиз олий илмий андазаларга мувофиқ таълим олиши керак. Шунинг учун биз 800та китобдан иборат энг яхши дарсликларнинг салмоқли рўйхатини тайёрладик. Миллий таржима бюроси ташкил этилиб, ишга киришди. Биз бугун дастлабки 18та китобнинг тақдимот маросимига йиғилиб турибмиз, – деди Элбоши.

Давлат раҳбари тавсия қилинаётган китоблар қозоқ тилига асл нусхадан таржима қилинганини айтди.

Элбоши бугунги тадбир маънавий янгиланиш дастурининг янги босқичини бошлаб беришини таъкидлади.

– Илмий тафаккур – замонавий миллат рақобатбардош бўлишининг бош шартидир. Янги дарсликлар билимнинг чинакам энциклопедияси бўлиб саналади. Бугунги кунда ўқув услубигина эмас, шунингдек, унинг мазмуни ҳам аҳамиятли. Шунга кўра, “Маънавий янгиланиш” дастури беш йилга мўлжалланган умуммиллий таълим ишини амалга оширишга имкон беради, – деди Давлат раҳбари.

Элбоши учтиллилик қоидасини сақлаш муҳимлигига тўхталиб, жорий йилда бир қанча чет эл дарсликларини рус тилига ҳам таржима қилиш масаласини кўриб чиқишни топширди.

Учрашув якунида Нурсултан Назарбаев Қозоғистон Ҳукумати ва Миллий таржима бюросига қатор аниқ топшириқлар берди. 

Akorda kz. материаллари асосида, 2018-04-14, 13:44 627
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.